Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ийсо алайҳиссалом

17:22 / 17 февраль | JAMSHID | 390

Ассалому алайкум! Аллоҳга шукур сизларни маслаҳатингиз билан шайҳ Ҳазратларини Ҳадис ва ҳаёт тўпламларини 19-жузини ўқияпман. Бу китобни ўқиб суюкли пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассаламни бутун инсоният, ҳатто пайғамбарлар орасида ҳам энг афзали эканликларига янада амин бўлдим. Ҳозирда мен бир танишим билан яшаб бирга Аллоҳга ибодат қиламиз. Гап шундаки танишим Аллоҳнинг барча пайғамбарларини бирдек кўради ёки Аллоҳнинг энг суюкли пайғамбари бўлса ҳам бу Ийсо алайҳиссалом бўлишлари керак, чунки улар Аллоҳнинг ўғли ҳисобланадилар деяпти. Шундай дейиш тўғрими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай дейиш ширк. Аллоҳ таоло "Ихлос" сурасида марҳамат қилади:  

 لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ۝ 

3. У туғмаган ва туғилмаган.
Яъни Унинг фарзанди ҳам, ота-онаси ҳам йўқ.
Чунки туғиш, туғилиш бандаларга хос, Аллоҳ таолога нисбатан эса бу сифатлар тўғри келмайди.
Бу оятда кўпгина бузуқ эътиқодларга раддия бор, жумладан:
– мушрикларнинг «Фаришталар Аллоҳнинг қизларидир» деган эътиқодига;
– яҳудийларнинг «Узайр Аллоҳнинг ўғлидир» деган эътиқодига;
– насороларнинг «Ийсо Аллоҳнинг ўғлидир» деган эътиқодига;
– туғилиб ўсган нарсаларни, хусусан, ҳайвон ёки одамларни илоҳ деб эътиқод қилувчи барча тоифаларнинг эътиқодларига. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat