Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Совукда-тахорат урнига таяммум.

00:00 / 05.01.2012 | eski savollar | 1803
Бисмиллахир рохманир рохим. Ассалому алайкум. Аввалидан сиздан узр сураган холда. Оллохни буйругларига сузсиз итоат этишликка ва Пайгамбаримиз С.А.В. суннатларига иложи борича харакат килмок хамма мумин мусулмон учун фарздир. Шунга карамасдан кундалик хаётимизда учрайдигон ибодатимизга халал берадигон нарсалар пайдо булади. Масалан: Мен давлат ишхонасида ишлайман. 65 кишидан 3-киши намоз укиймиз. Шунинг учунми тахорат учун намоз учун хеч кандай шароитлар йук. Ёз ойларида тахоратни килиб олардик. Намозни укишга жой топиб подвалга тушиб Оллохга шукур иложини топяпмиз. Жумани эсдан чикардик десак хам булади. Танкид -танкид масала бунда эмас. Хозирда тахорат учун бир иссик жой йук. Кийимларимиз кават-кават. Албатта бу бахона була олмайди. Лекин -10 градус совукда тахорат олмок. Хар кандай одамни касал килиб куяди. Албатта уйдан тахорат ила келяпмиз. Пешингача иложи борича ушлаб турибмиз. Кейин аср ва шом намозларига тахоратсиз булиб колиб бошимиз гангиб коляпти. Казо этиб уйда укияпмиз. Савол: Шу холатда таяммум ила намоз укисак булаверадими. Сув бор шароит йук. ёки казо килиб укишга мажбурмизми. Мени тугри тушунасиз деган умиддаман. Оллох хаммамизни охиратимизни обод этсин. Дин йулида килаётган хизматингиз ажрини Оллох узи тула-тукис берсин. Бизни хам дуо килиб туринг. (Етказишда хатолар булса узр)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Иложи борича таҳорат қилишга уриниш вожиб. Аммо намозни қазо қилиб бўлмайди. Таяммум қилиш шунинг учун шариатга киритилган. Қазо қилмасдан таяммум билан бўлса ҳам, намозни ўз вақтида ўқинглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat