Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

баҳтиёр оила

00:00 / 01.01.2012 | eski savollar | 712
устоз.Навбатдаги чиқарган 'БАҲТИЙОР ОИЛА' китобингиздан ҳам катта фойда олдик. Устоз Маргилонда бу китоб сотувда тугаб қолди. шу сабабли китобни 22 минга зо'рга топиб о'қидим. илтимос китобларизи ададини ко'проқ қилсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Китобнинг адади менга боғлиқ эмас. Диний қўмита деган давлат ташкилоти бор. Ўша қўмита китобнинг ададини ва муддатини белгилаб беради. Биз унга маълум миқдорда пул тўаймиз. Қайта босмоқчи бўлсак, яна ёзма равишда рухсат сўрашимиз ва бошқа қилган ишларини қилишмиз керак. Сиз айтган китоб бизда саккиз тўққиз кун ичида тугаб қолди. Кўмита фақат саккиз мингтага рухсат берган эди. биз рухсатдагидан кўп чоп қила олмаймиз. Китоб тугаши билан яна қайта рухсат сўралган. Ҳозир сизга ўхшаганларнинг сон саноғи йўқ. Ватанимизда “мустаҳкам оила йили” ўтмоқда. Имомлар ҳам сўрашмоқда. Аммо биз диний қўмитанинг рухсатини кутиб турибмиз. Кўмитага ҳам “мустаҳкам оила йили” ҳаммамиз учун кераклигини айтилган. Кўпроқ ададга рухсат берилиши ҳам сўралган. Дуо қилиб туринглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat