Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

АБА Маркетинг

08:00 / 27 январь | Абдулбосит | 360

Ассалому алайкум! АБА маркетинг деган корхонани билгандим. Кўп қўшним ва таниш биродарларим азо бўлишган. Мени хам аъзо бўлинг дейишяпди. Унга фатво берилганми деб сўрадим. Кўпчлик танишларим ва қўшниларим “ха” деб жавоб беришмоқда. У корхона шундайки сиз унга пул маблағ қўясиз ва у пулиздан сизга хар ой маълум бир фоизда пул тушади. Пулингиз инвистиция учун тикилар экан. Уни бир қанча одамлар 2013-йилда ташкил қилишган экан. (интернетда АБА маркетинг сайтида бор). Шубхаланиб масжидга домлага чиқиб айтганидим, агар у бир шахсни чўнтагига тушса у харом, агар у бир қанча шахсни жамғармасига тушиб халол бизнес йўлида инвестиция бўладигон бўлса халол деди. Шуни билиб беринглар илтимос.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда одамларни пулини тўплаб банкка фоизга қўйиб, 10% фойда олиб, 8%ни одамларга тарқатаётганлар жуда кўп. Судхўрлиги билиниб қолмасин деб ҳар замонда 7% ва ҳар замонда ўша 7дан қолганини 9% қилиб ҳам беришмоқда. Буни яхшилаб ўрганиб чиқиш керак. Чунки интернетда ўтириб, бировларни пулларини айлантириб пул топаётганлар ҳам кўп. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat