Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда йиглаш!

00:00 / 20.12.2011 | eski savollar | 1378
Ассалому алайкум Шайх хазратлари.Китобларимизда намозда дуне иши учун овоз чикариб йиглаш намозни фосид килади дейилган.Охиратни,жаннат ва дузахни,Аллохни азобини эслаб намозда овоз чикариб хам йигласа буларкан.Мени саволим дийнга,Аллохга,Пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламга боглик бошка нарсаларни эслаб,овозли йиги килса буладими?Масалан Аллохни кудратини,атрофдаги нарсаларни зур хикмат билан яратгани,шахсан менга берган дуне ва ухровий не'матларини,Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламни каттик бемор булганликларидан,хатто иситмалаганларида хароратлари курпаларини устидан билинганлигидан еки каттик бошлари огриганда дори йуклигидан бир сахобий розияллоху анхудан огрикни камайтириш учун бошларини бир мато билан боглашни сураганликларидан эзилиб,у Зот алайхис саломга ва асхоблари розияллоху анхумга мушриклар етказган озорлардан куйиниб,бошка солих инсонлар хаетидан эслаб намозда овоз чикариб йиглаш,намозни фосид киладими?Жавоблар учун ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Охират ишидан бошқа сабаб ила овозли йиғи намозни бузади. Агар охират учун намоз ичида овоз чиқариб йиғланса, намоз бузилмайди. Бунинг далили қуйидагича:Муторрифдан, у отасидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намоз ўқиётганларини кўрдим. Кўксиларидаги йиғидан тегирмоннинг ёки қозоннинг овозига ўхшаш овоз чиқиб турар эди».Икковини «Сунан» эгалари ривоят қилишган.Мусийбат туфайли овоз чиқариб йиғласа, намози бузилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat