Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бисмиллаҳсиз сўйилган қўй

18:45 / 15 январь | Shohnur | 328

Ассалому алайкум! Бир дўстим қўй сўйганди ва менга ҳам бир қисмини ҳадя қилганди, гапдан гап чиқиб ундан "Бисмиллаҳи Роҳмани Рохим" билан сўйдингми деганимда, (мен шуни сўраганимдан кейин), у эсдан чиқиб қолганлигини айтди. Шу гўштни истемол қилса бўладими ёки гўшт ҳаром ҳисобланадими(эсдан чиқиб қолган бўлса ҳам)?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мусулмон одам эсидан чиқариб қўйса ҳалол бўлади. Қасддан айтмаса ёки айтиши кераклигини билмасдан сўйса ҳалол бўлмайди.Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat