Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Истиҳора ва Таваккул

00:00 / 02.11.2007 | eski savollar | 979
Ассалому Алайкум Шайҳ ҳазратлари !Менга истиҳора билан таваккул бир бирига зид нарсадай туюляпти. Агар ҳар бир ишда истиҳора қиладиган булсак унда Аллоҳга таваккул қилишимизнинг ма'носи қаэрда қолади ?! Ҳар бир ишимизда хайрли бо'лармикан ёки хайрсизми деб иккиланиб ҳар ҳил гумонларга бориб о'тиргандан ко'ра о'ша ишни ҳайрли бо'лишини Аллоҳдан чин иҳлос билан со'раб шу ишга киришиш то'г'ри эмасми. Ахир Аллоҳ эмасми ҳар ишга қодир зот, Аллоҳ эмасми бандалари дуо қилганда ижобат қиладиган зот...?!О'қиганимизга асоланиб биламанки, пайг'амбаримиз Муҳаммад (сав) ҳар бир ишда истиҳора қилишни саҳобаларга о'ргатганлар, аммо шу билан бирга ҳар бир ишда Аллоҳга таваккул қилишни ҳам о'ргатганлар.Илтимос Ҳазрат шу синиқ фикримни кенгроқ тушунтирсангиз, бу каби мавзуларда биз ожизмиз. Раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Баъзилар, таваккул ҳамма нарсанинг сабабини ахтармай Аллоҳ таолога ишониб топширишдир. Ким бир ишнинг тадбирини қилмоқчи бўлса, маълум бир натижага эришиш учун ўзича чора, восита изласа Аллоҳ таолога ишонмаган ва суянмаган бўлади. Бу эса иймонга зиддир, дейдилар. Бунга ўхшаш гапларни хоҳлаганча келтириш мумкин.Бошқа исломий ақийдаларни англашда тойилиш бўлгани каби ушбу масалада ҳам тойилиш бўлганини афсус ва надомат билан айтишимиз мумкин.Келинг, бу масалани жиддийроқ ўрганиб чиқайлик.Уламоларимиз касбни таърифлаб «Касб мақсадни ҳосил қилиш учун саъйи - кўшиш қилиш ва сабаб бўладиган нарсаларни ишга солишдир, дейдилар.Шунингдек, улар таваккулнинг таърифида «Таваккул дунё ва охират ишларида фойдани жалб қилиш ва зарарни даф қилишда қалбнинг Аллоҳ таолога сидқидилдан эътимод қилишидир», дейдилар.Аҳли Сунна ва жамоа мазҳаби бўйича таваккул қалбга ва касб аъзоларга боғлиқ иш. Асбобларни ишга солмагунча таваккул ҳосил бўлмайди.Тасаввуф имомларидан бири Саҳл Тистирий раҳматуллоҳи алайҳи таваккул ва касб ҳақида қуйидаги ажойиб фикрларни айтган:«Ким ҳаракатга, яъни, саъйи ва касбга тил теккизса, батаҳқиқ, суннатга тил теккизган бўлади. Ким таваккулга тил теккизса, батаҳқиқ, иймонга тил теккизган бўлади. Таваккул Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳолларидир, касб у зотнинг суннатларидир. Ким у зотнинг ҳолларига амал қилса, зинҳор суннатларини тарк қилмасин».Бу ҳақиқат Қуръони Карим оятларидан ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадиси шарифларидан олингандир.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Бир киши «Эй, Аллоҳнинг Расули, (уловимни) тушовлаб туриб таваккал қилайми ёки қўйвориб таваккал қилайми?» деди.Бас, у зот «Уни тушовлаб туриб кейин таваккал қил» дедилар».Термизий ривоят қилган.Бир киши ўз уловини минган ҳолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келди-да, у зотга қараб мурожат қилиб:«Эй, Аллоҳнинг Расули, (уловимни) тушовлаб туриб таваккал қилайми ёки қўйвориб таваккал қилайми?» деди.Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:«Уни тушовлаб туриб кейин таваккал қил», дедилар».Бу ҳадиси шарифдан таваккал қилиш билан бирга сабаб бўладиган ишларни ҳам пухта равишда олиб бориш лозимлиги келиб чиқади. Чунки таваккал қалб иши, бу нарса банданинг қалбига, нияти ва эътиқодига боғлиқ амал. Воқеликдаги ишларнинг юзага келиши эса Аллоҳ таоло томонидан жисмга ва унинг аъзоларининг амалига боғлиқ қилинган.Баъзилар дуо қилиш ҳам, қазои қадарга бўлган иймонга зид эмасми, дейдилар.Билингки, сабабларга суяниб, дуо қилмаслик, тавҳиддаги ширкдир. Сабабларни бутунлай тан олмаслик ақлдаги нуқсондир. Сабабларни ишлатишдан юз ўгириш эса ишларни сабабларга боғлаб қўйган шариатга айб тақашдир. Таваккул ва умидворлик тавҳид, ақл ва шариат вожиб қилган нарсалардан иборатдир. Сабабларга таваккул қилиб (суяниб) қолмайди ҳам, уларни беҳудага чиқармайди ҳам.. Балки, Аллоҳга таваккул қилган (суянган) ҳолда, сабаблар Аллоҳнинг иродаси ва изни ила натижали бўлади, деб ҳаракат қилади. Сиз истихора билан таваккул бир-бирига зид нарсадек туюлмоқда, дебсиз. Бу гап ҳам юқоридагиларга ўхшайди. Аллоҳнинг Расули истихорага амр қилиб турганларида бу гап ортиқча бўлади. Истихора ҳам сабаблардан биридир.

Топ рейтинг www.uz Openstat