Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ака-укаларнинг бир бирининг устидан хаклари борми?

00:00 / 12.10.2007 | eski savollar | 1693
Хурматли Шайх жаноблари. Биз ота-онанинг хаклари, фарзандлик хаклари, эрнинг хотин устидаги хаклари, хотиннинг хаклари, кушнининг хаклари тугрисида эшитганмиз. Шу каторда ука акасининг устидаги хаклари бор булса, шу тугрисида тушунча берсангиз. Рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу масала динимиздаги қариндошлик ҳақлари жумласига киради.ҚАРИНДОШЛИК ҲАҚИИсломда қариндошлик алоқаларини боғлаб туриш ҳар-бир мусулмон учун фарзу-вожиб қилинган. Бу алоқани узиш эса ҳаромдир.Аллоҳ таоло «Исро» сурасида:«Қариндошга ҳаққини бер! Мискинга ва кўчада қолганга ҳам. Исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйма», деган ( 26- оят).Бу ояти каримада Аллоҳ таоло қариндошларнинг бир-бирларида ҳаққи борлигини билдирмоқда. Имкони бор, ўзига тўқ кишида ночор, ёрдамга муҳтож қариндошларнинг ҳаққи бор. Бу ҳақ уларга Аллоҳ томонидан берилган. Бой-бадавлат киши ўз қариндошларига ёрдам берганида, миннат ёки фазлини кўрсатиш учун эмас, балки Аллоҳ амрини адо этиш, Аллоҳ белгилаган ҳақни бериш учун иш қилган бўлади. Шунингдек, ночор қариндош ўзининг бой-бадавлат қариндошидан бирор нарса олганда унинг олдида хору зор бўлиб эмас, Аллоҳ унга белгилаган ҳақни олаётганини тушуниб, ўзини эркин тутиб олади. Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида яхшилик ҳақида сўз юрита туриб жумладан қуйидаги васфни ҳам айтган:«Яхши кўрган молини қариндошларга, етимларга, мискинларга, ватангадоларга, тиланчиларга, қул озод қилишга берса», деган (177- оят). Яхши кўрган молидан қариндош-уруғларга, боқувчисидан ажраб қолган етимларга, яъни, боқувчисиз қолган, балоғат ёшига етмаган ёш болаларга; мискинларга, яъни, еб-ичиш ва яшаш учун етарли маблағи, даромади йўқ кишиларга, ватангадоларга, яъни, ватанидан узоқда нафақасиз қолган одамларга, тиланчиларга, яъни, ўзида яшаш учун моддий имконияти йўқлигидан мажбур бўлиб бошқалардан моддий ёрдам сўраганларга, қул озод қилишга, яъни, хўжаси билан маълум миқдор маблағ эвазига озодликка чиқишни келишиб қўйган қулларга бериш яхшиликдир. Мол беришни одат қилган одам ҳирс, заифлик, бахиллик сиртмоғидан озод бўлади. Мол-дунёга қулликдан озод бўлади. Бу юксак инсоний фазилатдир. Фақат юксак инсоний фазилатлар соҳибигина мазкур тоифадаги кишиларга холис ёрдам беради. Бу ишни қилган инсон ҳақиқий яхшиликни қилган бўлади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Кимни ризқи кенгайтирилиши ва ажали ортга сурилиши масрур қилса, қариндошларига силаи раҳм қилсин», дедилар».Учовлари ривоят қилган.Силаи раҳм қанчалик аҳамиятга эга амал эканини ушбу ҳадиси шарифдан билиб олсак бўлади.Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоятида:«Силаи раҳм қилувчи берганга яраша қайтарган эмас. Лекин силаи раҳм қилувчи ўзинингсилаи раҳми кесилганда уни боғловчидир», дедилар».Фалончи менга яхшилик қилган эди, мен ҳам унга яхшилигини қайтариб қўйишим керак, деган маънода иш қилган одам силаи раҳм қилувчи ҳисобланмас экан. Ҳақиқий силаи раҳм қилувчи қариндошлик алоқасини узиб қўйганга яхшилик қилувчи шахс экан. Яна ўша кишидан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Раҳм Роҳмандан олингандир. Бас, Аллоҳ: «Сени ким узса, Мен ҳам уни узаман. Ким сени боғласа, Мен ҳам боғлайман», деди», дедилар».Бухорий ва Термизий ривоят қилган.Силаи раҳмдаги «раҳм» Аллоҳ таолонинг исмларидан бири бўлмиш «Роҳман» исмидан олинган. Шунинг учун Аллоҳ таоло силаи раҳм қилган шахс ила алоқа қилади ва силаи раҳмни кесган шахсдан алоқани кесади.Яна ўша кишидан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Аллоҳ махлуқотларни халқ қилди. Бас, ундан фориғ бўлганда раҳм (қариндошлик):«Мана шу алоқани узадигандан паноҳ сўрагувчининг тутадиган жойими?» деди.«Сени боғлайдиганни боғлаб, узадиганни узишимга рози бўласанми?» деди.«Худди Шундай! Эй Роббим!» деди.«Ана шудоқ!» деди У зот.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Агар истасангиз, «Эҳтимол, (иймондан) юз ўгирсангиз, ер юзида фасод қилиб, қардошлик ришталарини узарсиз?! Ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлади, уларни кар қилди ва кўзларини кўр қилди»ни қироат қилинглар», дедилар».Икки шайх ривоят қилган.Яна ўша кишидан ривоят қилинади:«Бир киши:«Ё Аллоҳнинг Расули, менинг қариндошларим бор. Мен уларга силаи раҳм қиламан, улар кесадилар. Мен уларга яхшилик қиламан, улар менга ёмонлик қиладилар. Мен уларга ҳалимлик қиламан, улар менга жоҳиллик қиладилар», деди.«Агар сен ўзинг айтганингдек бўлсанг, худди уларга иссиқ кулни едираётгандексан. Модомики шу ҳолда бардавом бўлар экансан, Аллоҳ томонидан сен билан бирга уларнинг қаршисига бир ёрдамчи бўладир», дедилар».Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Раҳм Аршга осилиб олиб:«Ким мени силамни қилса, Аллоҳ ҳам унга сила қилади. Ким менинг силамни узса, Аллоҳ ҳам ундан силасини узади», дейди», дедилар».Иккисини Муслим ривоят қилган.Бу ҳадиси шарифдан силаи раҳм ҳаққи қанчалар улуғ эканини англаб оламиз. Ким қариндошларига силаи раҳм қилса, Аллоҳ таоло ҳам унга раҳм қилар экан. Ким қариндошларини ўз ҳолга ташлаб қўйса, Аллоҳ таоло ҳам уни ўз ҳолига ташлаб қўяр экан.Жубайр ибн Мутъам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қариндошлик алоқасини узувчи жаннатга кирмайди», дедилар».Қариндошлик алоқасини узишни ҳалол санаган киши жаннатга кирмас экан. Ёки бу ишни қилган одам жаннатга кечикиб кирар экан. Бу ҳадиси шарифда қариндошлик алоқасини узишга нисбатан зажр бордир. Бас, шундай экан, қариндошлик алоқаларини мустаҳкам ва бардавом қилишга ҳаракат қилмоқ лозим.Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Гуноҳи кабираларнинг энг катталаридан бири киши ота-онасини лаънатламоғидир», дедилар.«Ё Аллоҳнинг Расули, қандай қилиб киши ота-онасини лаънатлайди?» дейилди.«Киши бошқа бир кишининг отасини сўкади. Бас, у ҳам бунинг отасини ва онасини сўкади», дедилар».Иккисини тўртовлари ривоят қилган.Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Аллоҳ таоло «Мен Аллоҳман! Мен Роҳманман! Раҳм Менинг исмимдан олингандир. Ким унинг силасини қилса, Мен ҳам унинг силасини қиламан. Ким унинг силасини узса, Мен ҳам унинг силасини узаман», дейди», дедилар».Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Насабларингиздан сила раҳм қиладиган нарсангизни таълим олинг. Чунки силаи раҳм аҳлнинг муҳаббатидир, молу-мулкнинг кўплигидир ва умрнинг зиёдалигидир», дедилар».Термизий, Аҳмад ва Ҳокимлар ривоят қилган.Силаи раҳм - қариндошлик алоқаларини яхшилаш кишига бу дунёнинг ўзида ҳам бир қанча фойдаларни берар экан. Улардан бу ҳадиси шарифда саналгани қуйидагилардир:1. Аҳлнинг муҳаббати.Ким аҳлининг муҳаббатига сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.2. Мол-мулкнинг кўплиги.Ким кўп мол-мулкка сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.3. Умрнинг зиёдалиги.Ким умрининг зиёдалигига сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.Кулайб ибн Манфаъадан ривоят қилинади:«Бобом:«Эй Аллоҳнинг Расули, кимга яхшилик қилай?» деди. «Онангга, отангга, опа-синглингга, ака-укангга ва улардан кейин келадиган яқинларингга вожиб бир ҳақдир ва силаи раҳмдир», дедилар». Шарҳ: Демак, онага, отага, ака-ука, опа-сингилларга, бошқа қариндошларга силаи раҳм, яхшилик қилиш, муҳтож бўлса ёрдам бериш, ҳожатини чиқариш, нафақа бериш ҳар бир мўмин-мусулмон учун вожиб амал ҳисобланар экан, буни қилмоғи лозим ва лобуд экан. Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:1. Силаи раҳм – қариндошлик алоқаларини боғлаш мусулмон шахс учун вожиблиги.2. Онага яхшилик қилиш вожиб экани.3. Отага яхшилик қилиш вожиб экани.4. Опа-сингилларга яхшилик қилиш вожиб экани.5. Ака-укага яхшилик қилиш вожиб экани.6. Мазкурлардан кейин келадиган қариндошларга яхшилик қилиш вожиб экани.Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Учта қизи ёки учта синглиси бўлиб, уларга гўзал эҳсонлар қилган одам, албатта жаннатга киради», дедилар». Ҳаётда нималар бўлмайди дейсиз. Гоҳида, опа-сингиллар ака-укаларнинг қарамоғида қолиши ҳам бор. Ота бор бўлса у масъул бўлар эди. Аммо ота йўқ. Бу отаси йўқ аёл зоти қаровсиз қолади дегани эмас. Ота бўлмаган чоғда ака ёки ука опа-сингилни қарамоғига олиши шариат ҳукми бўйича собит бўлади. Бу опа-сингил ака-уканинг мурувватига муҳтож бўлиб қолади дегани эмас. Балки, бу опа-сингилга Аллоҳ таоло томонидан берилган ҳақдир. Ака-ука бу масъулиятдан қочиши мумкин эмас. Агар улар, номардлик қилиб, бу масъулиятдан қочадиган бўлсалар, жамият қонун кучини ишга солиб опа-сингилларнинг ҳақларини олиб беради.Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:1. Уч қизига яхшилик қилган одам жаннатга кириши.2. Уч синглисига яхшилик қилган одам жаннатга кириши.

Топ рейтинг www.uz Openstat