Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

4 ракатли намозни 3 ракат ўқилганлиги ҳақида ҳадис

13:29 / 12.12.2019 | жамол эшметов | 327

Ассалому алайкум! Мен бир хадис ўқигандим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сахобалари билан намоз ўқидилар ва аниқ эсимда йўқ тахминан 4 раакатли намозни 3 раакат қилиб тугатдилар. Шунда сахобалар сўрадилар эй Аллоҳни хабиби намоз қисқардими?” Пайғамбаримиз алайхиссалом “Нимага бунақа деябсизлар” деганларида сахобалар 4 раакатли намозни уч раакат қилиб ўқганларини айтишади. Шундай ҳадис борми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шундай ҳадис бор. 

عَنْ عِمْرَانَ بْنِ الْحُصَيْنِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَلَّمَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي ثَلَاثِ رَكَعَاتٍ مِنَ الْعَصْرِ ثُمَّ قَامَ فَدَخَلَ الْحُجْرَةَ، فَقَامَ رَجُلٌ بَسِيطُ الْيَدَيْنِ فَقَالَ: أَقُصِرَتِ الصَّلَاةُ يَا رَسُولَ اللهِ؟ فَخَرَجَ مُغْضَبًا فَصَلَّى الرَّكْعَةَ الَّتِي كَانَ تَرَكَ ثُمَّ سَلَّمَ ثُمَّ سَجَدَ سَجْدَتَيِ السَّهْوِ ثُمَّ سَلَّمَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ  

Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аср намозида уч ракъатдан кейин салом бердилар. Сўнгра туриб, ҳужрага кирдилар. Бас, қўли узун одам туриб:
«Намоз қисқа қисқартирилдими, эй Аллоҳнинг Расули?» деди. Сўнг у зот аччиқланган ҳолда чиқиб, тарк қилган ракъатларни ўқидилар, сўнгра салом бердилар. Кейин икки саҳв саждасини қилдилар. Кейин яна салом бердилар».
Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилганлар.
Шарҳ:  Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саҳв бўлганини эслатишга журъат этган одам яна Зул Ядайни розияллоҳу анҳу бўлдилар.
Ушбу ривоятда саждаи саҳвдан олдин ҳам, кейин ҳам салом бериш зикр қилинмоқда. Бизда айнан шу ривоятга амал қилинади. Яъни, унутиш содир бўлганда намоз охирида икки томонга салом бергач, саждаи саҳв қилинади, ундан кейин яна салом берилади.
Имом саҳв қилса, саждаи саҳвдан олдинги саломни бир томонга қилади, холос. Шунда намозга кейин келиб қўшилган одам ҳам саждаи саҳв бўлишини англаб олади. Икки томонга салом берса, намозга кейин қўшилган одамнинг кейинги намозни давом эттириш учун ўрнидан туриб кетиши ҳоллари бўлади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat