Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Воқеликда қасос қандай амалга оширилган?

00:25 / 30.11.2019 | Muhammad | 600

Ассалому алайкум! Бақара сурасида “Эй иймон келтирганлар! Сизга ўлдирилганлар учун қасос фарз қилинди: ҳурга ҳур, қулга қул, аёлга аёл. Кимга ўз биродаридан бир нарса афв қилинса, бас, яхшилик ила сўралсин ва адо этиш ҳам яхшиликча бўлсин. Бу Роббиларингиздан енгиллик ва раҳматдир. Ундан кейин ким душманлик қилса, унга аламли азоб бор. (Бу ояти каримада Аллоҳ таоло қасос олишда адолат бўлишини, ҳаддан ошмасликни уқдириб, «ҳурга ҳур, қулга қул, аёлга аёл», деб тушунтирмоқда. Лекин ояти каримага биноан, одам ўлдирган шахсни қасос учун, албатта, ўлдириш шарт эмас, балки ўликнинг эгалари кечиб юборса, ўлдирмай қўйиб юборса, ўрнига хун пули олса ҳам бўлади. Бунда ўлик эгаси ҳақини яхшилик билан сўраши лозим, айбдор тараф ҳам уларнинг ҳақини яхшилик билан адо этиши зарур.) [Бақара сураси 178]

Илтимос шу оятни амалда қандай ижро этилганини тушунтириб берсангизлар. Мисол учун бир эркак бошқа бир эркакни қулини ўлдириб қўйган бўлса "қулга қул" дегани уни ҳам қули ўлдириладими? Аслида воқеликда қандай бўлишини ёритиб беринглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз қулни қўйиб туринг, улар ҳозир қолмаган. Шариатимизда ким бировни зулм қилиб ўлдирса, эвазига ўлдирганни ўлдириш мумкин. Кечса ва хунини олса ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat