Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иккиланиш

00:44 / 24.11.2019 | Otabek Ismailov | 1079

Ассалому алайкум! Қуръонни ўзбекча тафсирини ўқиб ўтирибман. Бақара сурасининг 42-оятида: "Ҳақни ноҳақлик билан қориштирмангиз, ҳамда билиб туриб, ҳақиқатни яширмангиз" деб ўқидим. Саволим шундан иборатки, оятнинг охирга жумласидан (ҳақиқатни яширмангиз) келиб чиқди. Интернет нашрларида ҳамда сизларнинг саҳифангизда ўқиганманки, ким бировни айбини беркитса, Аллоҳ қиёматда уни айбини беркитади деб(Шу оятни хали қуронда ўқимадим). Мисол киши белгиланган тартиб қоидани бузди ва маълум миқдорида зарар келтирди, мен унга гувоҳ бўлдим. Уни айбини беркитганим мақулми ёки 42-оятга кўра иш тутганим яхшими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Айб икки хил бўлади. Бир инсонни ўзидан бошқага зарари етмайдиган ва у ўзи ҳам уни яширишга ҳаракат қиладиган. Буни яширишга ҳаракат қилиш керак. Масалан кимдир гоҳ гоҳида маст қилувчи нарсани ичиб қўяди ва уни ташлашга ҳам ҳаракат қилади. Буни ошкор қилмай қўйявериш керак. Иккинчиси ўзидан бошқаларга зиён келтирадиган айб ёки шариат ҳукмини зидди бўлган нарса. Буни аввало ўзига айтиб огоҳлантирилади, тўхтамаса ундан бошқаларни огоҳлантирилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat