Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ

00:00 / 04.10.2011 | eski savollar | 983
Отган йили уйландим,. аёлим кўп гапимга кирмади, ёшлик қилдими билмадим мани эр сифатида қадрламаган кунлари ҳам булди (ота онами ака укаларими олдида ҳизматга яроқли булган ҳолда ота онамдан дакки эшитса, аразлаб уйдан чиқме шунақа ишлар бн) . Ёш оиламизи сақлаб қолиш учун коп курашдим лекин аёлим ҳар нарсага еглаб лом лим деме тураверади, кечирим сура ота онамдан, олдиларига чиқиб парвона бўл, яҳши сўзлагин деявериб таслим ҳам болдим. Кечирим сурагиси кемеди, чунки қорқадимие ёки истамеди озим ҳам билмиман. Оилада ота онам ва ака укаларим билан жуда ҳам аҳилмиз бу ёш келин шу аҳилликни бузгандек назаримда, ундан ҳафа булмаган жигарим қолмади. Ҳомиласи бор, яқинларим ярани катта қилмасдан кесиб ташла дейишяпти озим 4 кундан буён истихора намози оқиб юрибман лекин аниқ қарор чиқмаяпти. Аёлим озгина тарбиясизроқ, исломдан гаплар гапирдим, сокдим, урдим, отасига онасига айтдим, уйимдан кетказвордим уйига, лекин барибир 1-2 ҳафта яҳши кейин яна эски ҳунарлар. Аллоҳ неъмат берса оша фарзандларга ҳам озига оҳшаган ёвойи тарбия бериб қойсачи деб чочиман. Аҳир онанинг болада тарбияси муҳим оринда турса,Ота онам зулмкор одамлар эмас озим биламан холис баҳо берганда, уларни коп ҳафа қилди. Қисқаси ажрашиб уни увол қилишдан қорқяпман, Аллоҳ манга шуни синов қилгандир бу фоний дунёда, сабр қилолмадингми деб озимни озим еб қойишдан ҳам қорқаман,лекин бошқа тарафдан ота онам сандан кечмаймиз лекин буни уйимизга олиб келма тоқатимизга сигмайди бизни ҳам қийнама дейишяпти ман кенжа фарзанд булсам ота онам мани ёшлигимдан қийинчиликлар билан боқиб катта килганда ман уларни қариган чоғларида конглиларига қаролмасам, қандоқ фарзанд булдим, бу билан бирга ака укаларим бн ҳам орага совуқчилик тушиши мумкин. Аҳир ота онам ва жигарларим топилмайди бола чақа топилса ҳам. Фарзанд корса уни берса олиб қолишга ёки ихтиёр қилса озида қолдиришига уни толиқ моддий таминлаб турушга ҳам тайёрман. Энг аниқъи СҲУ АЙОЛНИ МАН ИСРОФ ҚИЛГАН БУЛМАЙМАНМИ ҚУЙИДАГИ КАМЪҲИЛИКЛАРИ БИЛАН ? тарбия қилиб булмаяпти қисқача айтганда суяк қотган. Илтимос тез орада жавоб беринг. Агар шу ҳолатда ажрашсам кейин бокира қизга уйлансам унга нисбатан ҳўрлик ёки бир зулм қилган булмайманми ? У кутилганидек ёки ҳар сафардаги бошқа қайтарилмайди яна имкон беринг дейишдан нарига отмайди бундан олдин ҳам шунақа гаплар булганди. Сизни шу ишни буйнизга олиб манга жавоб беринг демайман бир мумин иккинчи муминга тугри ёлни корсатсин деган маънода ёрдам сорадим. Бошқа кимга айтаман, аниқ ва лунда жавоб берадиган инсонларни билмасам. Бир тарафда ота онам ўгиллик бурчим қолаверса эркаклик ғурурим бир тарафда ожиза аёлим? Илтимос ёрдам беринг. Конглимга қарасам 50/50 келинни 50-лиги тугулмаган чақалоқ учун, тирик етим булмасин ёки ўзга оилада қолмасин, ҳўр бомасин, яккаланмасин деб ҳам турибди. Лекин ота онам ундан азизку ман учун.Ҳазрат нима қилай ёлларни корсатинг ман тугрисини танлаб олай?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бирга яшаганлик ҳурмати қани?- Орадаги фарзанд ҳурмати қани?Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисига озор бермасин ва аёлларга доимо яхшилик қилинг! Чунки улар қовурғадан яратилгандирлар. Албатта, қовурғанинг энг эгри жойи юқори қисмидир. Агар уни тўғрилайман деб уринсанг, синдирасан. Агар уни тек қўйсанг, эгрилиги бўйича қолур. Бас, аёлларга доимо яхшилик қилинг!» дедилар».Икки Шайх ва Термизий ривоят қилишган.Бошқа бир ривоятда:«Албатта, аёл киши қовурғадан яратилгандир. У сен учун бир йўлда мустақим турмас. Агар сен ундан эгрилиги бўйича ҳузурлансанг, ҳузурланиб қолдинг. Агар уни тўғрилайман десанг, синдирасан. Уни синдиришинг, талоқ қилишингдир», дейилган.Ушбу ҳадиси шарифни сиртдан қараганда аёллардаги баъзи камчиликлар ва ўша камчиликларни бартараф этиш мумкин эмаслиги ҳақида, деб тушуниш мумкин. Аслида эса, бу ҳадиси шариф аёлларнинг эрларидаги ҳақини билдирувчи ҳадислардандир. Шунинг учун ҳам аёлнинг эридаги ҳақлари, бобида келтирилмоқда. Яъни, аёлнинг ўз эрида ундан содир бўладиган баъзи нуқсонлар учун зулм қилмай сабр қилишини кутиш ҳақи бор. Беайб инсон йўқ. Жумладан, беайб аёл киши ҳам йўқ. Беайб ёлғиз Парвардигорнинг Ўзи. Аёл кишини Аллоҳ таоло ўзига хос табиат билан яратган. У хотин бўлиши, она бўлиши ва бу вазифаларга тегишли масъулиятларни адо этиши лозим. Ана ўшанинг учун ҳам аёл кишида тез ва таъсирли меҳр кўрсатиш қобилияти бўлиши зарур, бунинг акси ўлароқ унда тез аччиқ чиқиш ва оғир нарсани кўтара олмаслик сифати ҳам юзага чиқиб туради. Аёл киши ўз жинсига мос келадиган машаққатлардан юз ва ундан ҳам кўп эркак киши кўтара олмайдиганини бир ўзи кўтариши мумкин. Аммо ўзига хос бўлмаган қийинчилик, салгина қўпол муомала, бир оғиз ноқулай сўзни кўтара олмаслиги мумкин. Эр ушбу ҳолатларнинг ҳаммасини ҳисобга олган ҳолда хотинига яхши муомалада бўлиши лозим.

Топ рейтинг www.uz Openstat