Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шу ҳадис саҳиҳми

14:33 / 19 ноярь | 356

Ассалому алайкум! Абдуллох ибн Масъуддан имом Ахмад келтирадилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар : Агар қайсики бандага ғаммиди, қайғумиди етса шундай десин:- Парвардигоро мен сени бандангман, қулингни ўғли, чўрингни боласиман, пешонам сани кўлингда, мени устимда сени хукминг ўтувчидир, мени устимда қазоинг одилдир, Сени хар бир исминг билан, Ўзингни Ўзинг номлаган, ёки махлукотларингга Ўзинг ўргатган, ёки Ўз китобингда туширган, ёки Ўзинг хузурингда ғайб илмида олиб кўйган исмларинг билан Қуръонни қалбимни бахори, кўксимни нури қилишингни, ғамим ва қайғуларимни кетказишингни сўрайман деса, Аллоҳ уни барча ғам-ташвишларини олиб хурсандчиликка алмаштириб қўяди дедилар. Буни эшитиб сахобалар:- Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни ўрганиб кўяйликми дейишганда :-Ха буни эшитган хар бир кишига ўрганиб кўйишлик вожиб бўлади дедиларШу хадис сахихми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Амал қилинадиган ҳадис. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat