Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғусл

00:00 / 04.10.2011 | eski savollar | 748
Ассаламу алайкум опа!Бир ҳолат ко'пдан бери манда юз беради я'ники, ҳайз вақти тугагач бир ёки ярим кун давомида ҳайз ко'рмайман со'нг г'усл қиламан, аммо салдан со'нг 1-2 томчи яна ҳайз кораман. Бунда яна қайтадан г'усл қилишим шартми ? бу ҳолат ко'п марта бо'лгани учун ҳайз тохтагач 1 кун кейин г'усл қилсам ҳам бу ҳолат бо'лаяпти.Г'усл қилишга шошилишининг сабаби намозларим қазо бо'либ қолишидан қо'рқаяпман.Сизга катта Раҳмат!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом!Сизнинг саволингизга жавоб, "Кифоя" номли фиқҳ китобининг 155 бетида келган.Ҳайз муддатида орада қон тўхташи ва аёлнинг оқ рангдан бошқа рангдаги нарса кўргани ҳам ҳайздир.Демак, ҳайз даврида маълум муддат қон келмай қолиши мумкин. Шунингдек, ҳайзнинг асл рангидан бошқа рангдаги суюқлик келиши ҳам мумкин. Ҳайзли аёл бундай ҳолатлар ориз бўлганда "ҳайзим тугади" деган ҳаёлга бормаслиги зарур. Ҳайз тўхтаганда оқ рангли нарса келади.Аёллар Оишага ичига пахта солинган тувакни юбордилар. Унда сарғиш рангли қон асари бор эди. У(Оиша): "То оқ нарсани кўрмагунингизгача шошилманглар", деди. У бу билан ҳайздан тамоман пок бўлишни ирода қилган эди.демак сизда то оқ нарса келмагунича ҳайзли ҳукмида бўласиз, ярим кун ёки бир кун ҳеч нарса келмаса ҳам, шошилиб ғусл қилишингиз, намоз қазо бўлади демаслигингиз, ва ҳайздаги аёлга ман қилинган нарсаларни қилмаслигингиз лозим. Валлоҳу Аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat