Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаҳл устида минг талоқ

09:02 / 06 ноярь | Джалилова Дилфуза | 504

Ассалому алайкум! Жахл устида телефонда айтилган талоқ ўтадими? Минг талоқ деган. Аёл киши бошка эрга тегиб чикиш шартми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўтади. Орага минг талоқ тушган. 

Эр киши ўз аёлини бир талоқ ёки икки талоқ қилса, қайтадан ярашиши мумкин. Аммо уч талоқ қилгандан кейин ўша эр учун у аёл вақтинчалик ҳаромга айланади. Қуръони Каримнинг ҳукмига биноан, у аёл бошқа эрга тегиб, бу эри билан табиий ҳолатда ўлим ёки талоқ туфайли ажрашгандан кейингина биринчи эрга никоҳи ҳалол бўлади. Бунинг учун, албатта, у аёл иккинчи эр билан эрхотин бўлиб яшаши шарт. Иккинчи эр жинсий алоқага қодир эмас киши бўлса, аёл қайтадан биринчи эрга ҳалол бўлмайди. Никоҳ тўғри никоҳ бўлиши ҳам шарт қилинган. ("Кифоя" китобидан).Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat