Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имомга яқин ўтириш фазилати

17:58 / 03 ноярь | Shahzod | 277

Ассалому алайкум! Масжидда намоз пайти имомга қанча яқин қаторда ўтирса шунча савоби катта деб эшитгандим. Шу ростми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Албатта аввалги сафга савоб бор. 

عَنِ الْبَرَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَتَخَلَّلُ الصَّفَّ مِنْ نَاحِيَةٍ إِلَى نَاحِيَةٍ، يَمْسَحُ صُدُورَنَا وَمَنَاكِبَنَا وَيَقُولُ: لَا تَخْتَلِفُوا فَتَخْتَلِفَ قُلُوبُكُمْ. وَكَانَ يَقُولُ: إِنَّ اللهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى الصُّفُوفِ الْأُوَلِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ  

Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сафнинг у бошидан бу бошигача орани тўғрилаб, елкаларимиз ва кўкракларимизни силаб чиқар ва:
«Ихтилоф қилманглар, яна қалбларингиз ихтилоф қилиб қолмасин», дер эдилар. Яна:
«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари биринчи сафларга саловот айтурлар», дер эдилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сафларнинг тўғри бўлишига нафақат оғизда, балки амалда ҳам эътибор берганликлари баён этилмоқда. Сафнинг тўғрилигини кўриш билан кифояланмай, қўллари билан ҳам ушлаб, тўғрилаб чиқишлари шуни кўрсатади.
Имомларимиз ҳам ушбу суннатга амал қилишлари керак.
Иккинчидан, сафдаги қинғир-қийшиқлик мусулмонларнинг қалбларидаги эгриликка ҳам сабаб бўлиб қолиши мумкинлиги баён қилинмоқда.
Демак, мусулмонлар жамоат намозида сафни тўғри олиб, бир текис тутсалар, қалблари ҳам тўғри бўлади. Агар улар сафларини қинғир-қийшиқ тутсалар, қалблари ҳам эгри бўлиб қолади. Намоз ўқиб, жамоатда иштирок этганларнинг ҳоли шу бўлса, намоз ўқимай, жамоатга келмай юрганларнинг ҳоли қандай бўлишини ўзингиз билиб олаверинг!
Учинчидан, ҳадисда Аллоҳ биринчи сафда турганларга Ўз раҳматини нозил қилиши, фаришталарнинг уларнинг ҳаққига истиғфор айтиб, дуо қилишлари баён қилинмоқда.
Демак, сафда турган намозхонлар ўзларига Аллоҳнинг раҳмати ёғилаётганини ва фаришталарнинг дуо қилаётганларини ҳис қилиб туришлари лозим. Бу қандай ҳам яхши ҳолат! Аллоҳнинг раҳматига, фаришталарнинг дуоларига лойиқ бўлмоқ ва уларга эришишга муваффақ бўлмоқ лозим! ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat