Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Барча пайғамбарларни дини Ислом бўлганми?

11:36 / 03 ноярь | Ergashev | 252

Ассалому алайкум! Ислом дини хақида бир ўртоғим менга Ислом динини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ охирги дин Ислом дини қилиб туширган тўғрими деди. Мен ха дедим, лекин қидириш бўлимидан бир жавоб топдим. Унда “Одам алайҳиссаломдан пайғамбаримизгача бўлган дин биттадир. У Ислом динидир. Шариатлар эса замон ва маконга қараб турлича бўлган” дейилган эди. Мен хеч қачон Шайх хазратларини марузаларида эшитмаганман Ислом дини олдиндан бўлган деб. Мен хар доим Ислом дини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келган деб ўйлардим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Хато ўйлар экансиз. Аллоҳнинг наздида дин ягонадир. У ҳам бўлса Исломдир. Ҳамма пайғамбарлар Ислом динига чақирганлар. Бузилиб кетгач Исломдан, ҳақдан ботилни ажратиб туриши учун уларга насроний, яҳудий, бутпарастлик дини деб ном берилган. Аллоҳ таоло "Оли Имрон" сурасида марҳамат қилади: 

 إِنَّ الدِّينَ عِندَ اللّهِ الإِسْلاَمُ وَمَا اخْتَلَفَ الَّذِينَ أُوْتُواْ الْكِتَابَ إِلاَّ مِن بَعْدِ مَا جَاءهُمُ الْعِلْمُ بَغْيًا بَيْنَهُمْ وَمَن يَكْفُرْ بِآيَاتِ اللّهِ فَإِنَّ اللّهِ سَرِيعُ الْحِسَابِ۝ 

19. Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги дин Исломдир. Китоб берилганлар фақат уларга илм келганидан сўнг ўзаро зулму ҳасад қилибгина ихтилоф қилдилар. Ким Аллоҳнинг оятларига куфр келтирса, бас, албатта, Аллоҳ ўта тез ҳисоб қилувчидир.
Ибодатга сазоворлик ягона Зотга хос бўлганидан кейин дин юритиш ҳам ягона Зотнинг иши бўлиши керак-да. Ўша Зотга сиғиниш, Унинг амрларига бўйсуниб, айтганларини қилиб яшаш услуби ҳам бир хил бўлиши керак. Шу боисдан:
«Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги дин Исломдир».
Аллоҳнинг ҳузурида Исломдан бошқа дин йўқ. Яҳудий, насроний, буддий ёки яна бошқа ҳар хил динлар Аллоҳнинг ҳузурида эътиборини йўқотган динлардир. Уларга эътиқод ва амал қилганлар беҳуда юрибдилар.
Дунёда Аллоҳ ягона бўлганидан кейин ақийда ҳам ягона бўлиши керак. У Ислом ақийдасидир.
Дунёда Аллоҳ ягона бўлганидан кейин шариат ҳам ягона бўлиши керак. У Ислом шариатидир.
Дунёда Аллоҳ ягона бўлганидан кейин дин ҳам ягона бўлиши керак. У Ислом динидир.
Ислом бандаларнинг фақат Аллоҳга тўлиқ бўйсунишидир.
Ислом бандаларнинг фақат Аллоҳ таолога тўлиқ ибодат қилишидир.
Ислом бандаларнинг фақат Аллоҳ таоло кўрсатган йўлдан юришидир.
Ислом бандаларнинг фақат Аллоҳ таолони ибодатга сазовор ягона Зот деб тан олишидир.
Ислом бандаларнинг фақат Аллоҳ таолони ўзлари устидан ягона қоим турувчи деб тан олишларидир.
Мусулмонлардан бошқалар бу ҳақиқатни тушуниб етмайдилар, ихтилоф қиладилар. Уларнинг ихтилофлари сабабини келаси жумла баён қилиб беради:
«Китоб берилганлар фақат уларга илм келганидан сўнг ўзаро зулму ҳасад қилибгина ихтилоф қилдилар».
Аҳли китобнинг келишмовчилиги илмсизликдан, жоҳилликдан эмас. Уларга Аллоҳ томонидан илм келган эди. Улар Аллоҳнинг ягоналигини, ибодатга сазоворликда ҳам ягоналигини, бандаларнинг вазифаси нимадан иборат эканини яхши билар эдилар. Билиб туриб, ихтилоф қилдилар.
Яҳудийлик ва масиҳийлик тарихини ўрганган олимлар, ҳатто уларнинг ўз миллатларидан бўлган тарихчилар илмий баҳслардан сўнг шуни эътироф этишганки, бу икки диёнатдаги ихтилофлар ва мазҳабларнинг келиб чиқишига доир сиёсий тортишувлар ўзаро ҳасад ва сиёсий нуфузни ошириш мақсадида қилинган ҳаракатларнинг натижасидир. Демак, улар бу бузғунчиликларни билиб туриб, қасддан қилганлар. Шу боисдан ҳам:
«Ким Аллоҳнинг оятларига куфр келтирса, бас, албатта, Аллоҳ ўта тез ҳисоб қилувчидир», – дейилмоқда.
Аҳли китобнинг ўзаро ҳасад ва душманлик туфайли ихтилоф қилишлари «Аллоҳнинг оятларига куфр келтириш» деб баҳоланмоқда. Куфр келтирганларга эса ҳисобни тез қилувчи сифатига эга бўлган Аллоҳ тезда жазосини беради. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat