Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кўчадаги нарсаларни тозалаб қўйса

17:38 / 25 октабрь | Дилафруз | 247

Ассалому алайкум! 1). Кўчадаги бировлар туфлаб кетган туфликларни бурун ахлатларини оёғи билан тозалаб ташласа жиҳод қилган савобини олади деган хадис борми? 

2). Мен ишлайман, ота-она хаётлар, ўзимни ҳалол ишлаб топган пулимдан эримга айтмасдан, яшириб, уларга ёрдам бериб турсам менга гунохми?

3). Кимё и саодат дуоси пайғамбаримиз (с.а.в) тушгани ростми? 

4). Агар хижобга кирсаму аммо кенгроқ шимда ва белимгача тушиб турадиган енги узун кофтада юрсам бўладими ёки узун кофтаю юбка кийиш керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Бу ҳақида қуйидаги ҳадис бор. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الْإِيمَانُ بِضْعٌ وَسَبْعُونَ أَوْ بِضْعٌ وَسِتُّونَ شُعْبَةً، فَأَفْضَلُهَا قَوْلُ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَأَدْنَاهَا إِمَاطَةُ الْأَذَى عَنِ الطَّرِيقِ وَالْحَيَاءُ شُعْبَةٌ مِنَ الْإِيمَانِ  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Иймон етмиш нечта ёки олтмиш нечта шуъбадан иборатдир. Унинг энг афзали «Лаа илааҳа иллаллоҳ» демоқ ва энг кичиги, йўлдаги озор берадиган нарсани олиб ташлаш. Ҳаё, иймоннинг шуъбасидир», дедилар». 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: بَيْنَمَا رَجُلٌ يَمْشِي بِطَرِيقٍ وَجَدَ غُصْنَ شَوْكٍ عَلَى الطَّرِيقِ فَأَخَّرَهُ، فَشَكَرَ اللهُ لَهُ فَغَفَرَ لَهُ رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир одам йўлда юриб кетаётиб, тиканли шохни кўриб қолибди ва уни йўлдан олиб ташлабди. Бас, Аллоҳ унга шукр айтибди ва уни мағфират қилибди», дедилар.
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни бир неча фазилатли, савобли ишларга тарғиб қилмоқдалар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).
2). Жоиз.
3). Рост эмас.
4). Нима кийсангиз ҳам кийимнинг шарти топилса бўлди. Кийимнинг шартлари иккитадир. Ичи кўринадиган шаффоф бўлмаслиги, аъзоларни бўртиб кўрсатадиган даражада тор бўлмаслиги ва авратларни беркитиб туриши.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat