Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тасбеҳ айтганда қўлини тепага кўтариш

19:12 / 25.10.2019 | SUXROB | 594

Ассалому алайкум! Устозлар намоздан кейинги тасбеҳни гоҳ қўлда гоҳ тизмали тасбеҳда қиламиз. Жамоатда баъзилар тасбеҳни ёки қўлини кўкрак баробарида кўтариб туришади. Савол: Юқоридаги ҳолатда қўллар белдан пастда туриши ёмон ҳолатми? Буни савол қилиб бериш ниятим йўқ эди, лекин яқинда айни шу мавзуда бир танқидга учрадик. Яъни қўлимизни кўтариб турмаганимиз учун.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу аҳамият бериладиган нарса эмас. Бизнинг динимиз эргашиш дини. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ва саҳобаларга эргашамиз. Улардан бирорталари ҳам тасбеҳ айтаётиб қўлларини тепага кўтариб олганлари ҳақида ривоят қилинган эмас. Одатда шу каби майда нарсаларни баҳс қилиб юрадиган одамлар бошқа томондан ҳаром ёки макруҳларга парво қилишмайди. Одамлар орасида ўзларини ажралиб турадиган амалларни қилишни исташади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat