Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ноумид бўлиш керакми

10:27 / 22 октабрь | Avazbek | 586

Ассалому алайкум! 5790-саволга берилган жавобда: «Бошқа ҳадисларда эса, бир вақт намозни тарк қилган киши дўзаҳда бир ҳуқб азобланиши айтилган. Бир ҳуқб ҳақида уламолар “саксон минг йил” дейишган. Калимани айтган ва иймонда вафот этган киши жаннатга кириши бошқа нарса, биринчилардан бўлиб, азобда қолмай кириши бошқа нарсадир. Валлоҳу аълам» дебсизлар. Буни ўқиб жаннатга умид камайгандай бўлди. Ахир Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида: Агар шукр қилсангиз ва иймон келтирсангиз Аллоҳ сизни азоблаб нима қилади, демаганми, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: Ҳатто хурмо бўлаги билан бўлсада, дўзахдан сақланинглар демаганмилар? Бир вақт намоз қолдирганига 80 йил азоб чекса, Аллоҳнинг синови шу қадар оғирми? Яна ривоятларда сахрода чанқаган итни суғоргани учун фохиша аёлни барча гуноҳлари кечирилгани келади. Ва яна уламолар инсон жаннатга фақат Аллоҳнинг фазли билан дейишади. Банда унутувчи ва гунох қилувчи, лекин энг муҳими Аллоҳнинг раҳмли ва мағфиратли эканлиги эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ Раҳмли ва Меҳрибон бўлиши билан бирга Қаҳҳор ҳамдир. Аллоҳнинг қаҳрининг заррача намунаси йиртқич ҳайвонлар ўлжасига қилган ҳамласида намоён бўлади. Шунинг учун инсон хавф ва ражо ўртасида бўлиши керак. Фақат ражога суяниб фарзларни тарк қилиб қўймаслик керак. Албатта амрларига бўйинсуниб, қайтарганларидан қайтиб ҳаёт кечирган инсон ноумид бўлиши нотўғри. Амал қилмасдан жаннатни умид қилиш ҳам нотўғри. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat