Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ахли аёлига ва ота онага муҳаббат

12:34 / 13.10.2019 | Jasurbek | 873
Ассалому алайкум! Мен уйланганимга 3 ой бўлди. Мен шу кунлар давомида аёлимга меҳр қўйдим, чунки янглишмаган бўлсам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сиз уйга кирганизда уйингизда ийд (байрам) бўлсин деган гапларига амал қилиб ахли аёлимни кўнглини кўтаришга доим харакат қиламан. Шу жумладан ота-онамга хам қўлимдан келганича меҳр бериб, яхши гапириб, келин ва қайнона ўртасида бир хил муомилани ушлаб туришга харакат қилдим. Лекин уйда турмушдан ажраган опам бор. У доим аламзада юради. Акамнинг оиласини бузишга роса харакат қилганди, акамлар ижарага чиқиб қутилишган. Шу муаммолар сабаб кеча ота-онам келишиб “аёлингни уйига жўнат сансиз 3-4 ой яшасин, бўмасам санам йўқол уйдан” деб шарт қўйишди. Мен ўзим хоҳламасдан аёлимни олиб уйига ташлаб келдим, лекин ота-онам шуни хохлашди. Уларни хафа қилгим келмади, бунда қандай йўл тутиш керак эди?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эркак деган ҳамма нарсани ҳисобини олиши керак. Ҳикматларда “Агар қўшнингизга таом улаша олмасангиз, уларга озор бўлмаслиги учун таомингизни ҳидни сездирманг. Ўғли йўқнинг олдида ўғилларингизни мақтаманг. Камбағалнинг олдида бойлигингизни мақтаманг. Етимнинг олдида ота-онангизни мақтаман” дейилган. Шулардан бири ота-онангиз ва турмуши йўқ опа сингилларингиз олдида аёлингизни мақтаманг ва марҳамат кўрсатманг. Иложи борича ота-она ва яқинларингизни ундан устун қўйишингизни кўрсатиб туринг. Ёлғиз қолганда хоҳлаганча меҳру муҳаббат изҳор қилаверасиз. Бу бошингизга тушганлари ота-она ва опангизга озор берганингиз туфайлидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat