Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Майитни оёқ қўллари орасига тупроқ қўйиш

22:34 / 08 октабрь | Abrorjon | 8259
Ассалому алайкум! Майитни қўйишдан аввал икки қўли ва оёқлари орасига кессак бўлакларини қўйиб қўйишар экан. Бунинг сабаби нима?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда бундай қилиб қўйсин деган гап йўқ. Аввало маййитни тўғри қўйишни ўрганиш керак. 

МАЙЙИТНИ ҚАБРГА ҚЎЙИШ 

Қабрга маййитни олиб киришда имкон бўлса тобутни қабрнинг қибла тарафига қўйилиб, маййитни тобутдан кўтарилиб, қабрга киргизилади. Шунда маййитни ушлаб турувчи қиблага юзланган ҳолатда бўлади. Имкон бўлмаса яъни, қабрни чўкиб кетиш хавфи бўлса қабрнинг оёқ томонидан олса бўлади.
Маййитни қабрга валийлари қўйса яхши бўлади. Агар маййит аёл киши бўлса, маҳрамлари қўйиши афзал.
Масала: Маййитни қабрга қўйишда қўйувчиларнинг жуфт ёки тоқ бўлиши суннат эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қабрларига тўрт киши қўйганлар. 

رُوِيَ عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ: شَهِدَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ جِنَازَةَ رَجُلٍ فَقَالَ: يَا عَلِيُّ اسْتَقْبِلْ بِهِ اسْتِقْبَالاً وَقُولُوا جَمِيعًا بِاسْمِ اللهِ، وَعَلَى مِلَّةِ رَسُولِ اللهِ، وَضَعُوهُ لِجَنْبِهِ وَلاَ تَكُبُّوهُ لِوَجْهِهِ وَلاَ تُلْقُوهُ لِظَهْرِهِ. (بدائع الصنائع في ترتيب الشرائع)  

Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг жанозасига ҳозир бўлиб: “Эй Али, уни қиблага тўлиқ юзлантиргин ва барчангиз “Бисмиллаҳи ва ала миллати Расулиллаҳ”, денглар. Уни ёнбошлатиб қўйинглар, юзтубан қилиб ҳам, чалқанчасига ҳам қўйманглар”, дедилар”.
Маййитни қабрга юзини қиблага қаратиб, ўнг томони билан ёнбошлатиб, бошини қабр деворига тираб қўйилади. Қуйидаги лафзларни маййитни қабрга қўяётганлар ҳам, жанозада иштирок этаётганлар ҳам айтадилар. “Бисмиллаҳи ва ала суннати Расулиллаҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам”. 

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا وَضَعَ الْمَيِّتَ فِي الْقَبْرِ قَالَ بِسْمِ اللهِ وَعَلَى سُنَّةِ رَسُولِ اللهِ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ. وَلَفْظُ التِّرْمِذِيِّ: بِسْمِ اللهِ وَبِاللهِ وَعَلَى مِلَّةِ رَسُولِ اللهِ  

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам маййитни қабрга қўйсалар: “Бисмиллаҳи ва ала суннати Расулиллаҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам”, дер эдилар”.
Сунан эгалари ривоят қилишган.
Термизийнинг лафзида:
“Бисмиллаҳи ва биллаҳи ва ала миллати Расулиллаҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам”, дейилган.
Кафанга боғланган бойламлар ечилади. Бели ва ёнбоши қимирламаслиги учун хом ғишт тираб қўйиш лозим. Сўнг лаҳаднинг оғзи ҳам хом ғишт ёки махсус гувала билан тўсилади ва устидан тупроқ тортилади. 

قَالَ سَعْدَ بْنَ أَبِي وَقَّاصٍ فِي مَرَضِهِ الَّذِي هَلَكَ فِيهِ الْحِدُوا لِي لَحْدًا وَانْصِبُوا عَلَيَّ اللَّبِنَ نَصْبًا كَمَا صُنِعَ بِرَسُولِ اللهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَحْمَدُ وَالنَّسَائِيُّ  

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ўлимидан олдинги беморлигида:
“Менга лаҳад қазинглар. Устимга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қилинганга ўхшаб ғишт қаланглар”, деган.
Муслим, Аҳмад ва Насаий ривоят қилишган.
Маййит қабрининг бош томонидан уч сиқим тупроқ ташлаши мустаҳабдир. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُول اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلَّى عَلَى جِنَازَةٍ ، ثُمَّ أَتَى الْقَبْرَ فَحَثَى عَلَيْهِ مِنْ قِبَل رَأْسِهِ ثَلاَثًا. أَخْرَجَهُ أَحْمَدُ  

Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир маййитга намоз ўқидилар. Сўнгра қабрига келиб, боши томонидан уч сиқим тупроқ ташладилар”.
Аҳмад ривояти.
Аввалгисида "مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ" яъни, “Биз сизларни ундан яратдик”, иккинчисида "وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ" яъни “Унга қайтарурмиз”, учинчисида эса " وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى " яъни “Ва сизларни яна бошқаттан ундан чиқарурмиз”, дейди.
Бу “Тоҳа” сураси 55-оятидаги жумлалар бўлиб, оятнинг тўлиғи қуйидагича: 

مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى  

“Биз сизларни ундан (ердан) яратдик, унга қайтарурмиз ва (қиёмат кунида) сизларни яна бошқаттан ундан чиқарурмиз”.
Қабр ичига пишган ғишт, ёғоч ишлатиш макруҳ. Қамиш ишлатишнинг зарари йўқ.
Маййит аёл бўлса, қабрга туширилишидан то ғишт билан тўсилгунча бирор кийим ёки мато билан тўсиб туриш мустаҳабдир.
Қабр ёрма бўлса, унга тегмайдиган қилиб тепаси ёпилади, сўнг устига тупроқ тортилади.
Қабрни билиниб турсин учун ердан бир қарич баландликда чўзиқроқ туя ўркачи шаклида кўтариш суннатдир. Баъзи намга яқин, озроқ кавланса сув чиқиб кетадиган ерларда маййитни юзароқ кўмиб, уни ҳимоя қилиш учун, шароитдан келиб чиқиб, тепасига ғиштдан сағана қилишга руҳсат этилган.
ФОЙДА:
Қабрга сиғиниш ҳам қабрларни зийнатлаш, уларнинг устига турли бинолар қуриш туфайли келиб чиққан. Шунинг учун ҳам қабрларни баланд кўтаришга рухсат йўқ.
Дафндан сўнг йиғилган жамоат туя сўйилиб, гўшти бўлингунча муддат туриб, маййит ҳаққига дуо қилишлари мустаҳабдир. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар. 

عَنْ عُثْمَانَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا فَرَغَ مِنْ دَفْنِ الْمَيِّتِ، يَقِفُ عَلَيْهِ، وَقَالَ: اسْتَغْفِرُوا لأَخِيكُمْ، وَاسْأَلُوا اللهَ لَهُ التَّثْبِيتَ، فَإِنَّهُ الآنَ يُسْأَلُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالْبَيْهَقِيُّ   

Усмон розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маййитни дафн қилиб бўлгач, бироз турардилар ва “Унга истиғфор айтинглар, Аллоҳдан унга сабот сўранглар, зеро у ҳозир сўроқ қилинади”, дер эдилар”.
Абу Довуд ва Байҳақий ривояти.
Шунингдек, уламолар қабр устида Қуръон тиловати қилишни ҳам яхши санаганлар. Бизда эса “Мулк” сурасини қироат қилиш одат бўлган. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У (Таборак сураси) манъ қилувчидир. У нажот берувчидир. Унга қабр азобидан нажот беради”, деганлар. 

قَالَ سَعْدَ بْنَ أَبِي وَقَّاصٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ فِي مَرَضِهِ الَّذِي هَلَكَ فِيهِ الْحِدُوا لِي لَحْدًا وَانْصِبُوا عَلَيَّ اللَّبِنَ نَصْبًا كَمَا صُنِعَ بِرَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَحْمَدُ وَالنَّسَائِيُّ  

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ўлимидан олдинги беморлигида «Менга лаҳад қазинглар. Устимга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қилинганга ўхшаб ғишт қаланглар», деган.
Муслим, Аҳмад ва Насаий ривоят қилишган.
Масала: Аёл кишини қабрга қўяётганда амбар тепасидан парда тортиб туриш мустаҳабдир. Кафан очилиб қолиш хавфи бўлса, парда тортиб туриш вожибдир.
Масала: Эркак кишини дафн қиляпганда парда тутиш шарт эмас. Агар ёмғир, қор ёғаяпганлиги туфайли ёки офтобдан соя қилиш учун тўсилса жоиздир.
Масала: Қабрни тўрт бурчак қилиб қўйиш макруҳдир. Туяни ўркачи каби дўппайтириб қўйиш мустаҳабдир. Шунингдек тупроқ тортилиб бўлганидан кейин устидан сув сепиб қўйиш ҳам мустаҳабдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat