Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Реклама панелидан тирикчилик қилиш

12:16 / 08 октабрь | Abdulloh S | 158
Ассалому алайкум! Хозирги кунда реклама воситалари кўпайиб бормоқда. Агар мен четдан бирор бир реклама воситасини айтайлик экран, ёки ундан замонавийрок воситаларни олиб кирсам ва махаллий бозорга сотмоқчи бўлсам, мендан харид қилмоқчи бўлганларнинг фаолияти кийимлар (очиқ кийимлар хам бўлиши мумкин), фаст фуд (таом таркибида халол бўлмаган масаллиқлар), турли кўнгилочар йўналишлар (кино, ўйинлар, аттракционлар...), ёки хозирги кунда урф бўлаётган тўйлардаги кўз кўзлар ва хоказолар билан боғлиқ эканлигини билсам, уларга шу махсулотни сотишим ёки ижарага беришим жоизми? Турли савдо кўнгилочар марказларигачи? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз ишларга ишлатилса ҳам ёмон ишларга ишлатилса ҳам бўладиган нарсаларни савдоси жоиз. Уни нимага ишлатиши ўз ихтиёрида. Сотувчи бунда гуноҳкор бўлмайди. Акс ҳолда ҳозирги кунда телефон савдолари ҳам жоиз бўлмай қолар эди. Чунки қанча-қанча одамлар ундан ёмон нарсаларда ҳам фойдаланишади. Гуноҳ ишга ишлатишини очиқ-ойдин айтиб турса унга сотишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat