Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қорилар ҳақидаги ҳадис

12:58 / 01 октабрь | Fotima Abdumutalova | 450

Ассалому алайкум! Мураттаб қори бўлган қалбига Қуръонни жо қилган инсоннинг 7 авлод ва аждоди Аллоҳнинг раҳмати билан жаннатга киритилиши саҳиҳми? Ушбу қорининг ота-онасига қорилик даражасига етишишига сабабчи бўлган инсонга мукофот қандай бўлиши мумкинлигини айтсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Етти пуштига шафоати етиши “етти пушти хоҳлаганини қилаверсин” дегани эмас. Шафоатга лойиқ бўлиш ҳам керак. Бу борадаги ҳадисларни қуйида ўқийсиз. 

وَلِأَبِي دَاوُدَ: مَنْ قَرَأَ الْقُرْآنَ وَعَمِلَ بِمَا فِيهِ أُلْبِسَ وَالِدُهُ تَاجًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ، ضَوْءُهُ أَحْسَنُ مِنْ ضَوْءِ الشَّمْسِ فِي بُيُوتِ الدُّنْيَا لَوْ كَانَتْ فِيكُمْ فَمَا ظَنُّكُمْ بِالَّذِي عَمِلَ بِهَذَا 

Абу Довуднинг ривоятида:
«Ким Қуръонни ўқиса ва ундаги нарсага амал қилса, унинг ота-онасига қиёмат куни тож кийдирилади. Агар у орангизда бўлса эди, унинг зиёси бу дунё уйларидаги қуёшнинг зиёсидан ҳам яхшироқ бўлар эди. Энди бунга амал қилганга нима бўлишини ўзингиз билиб олаверинг», дейилган.
Шарҳ: 
Яъни Қуръони Каримни ўқимаган ота-онага шунчалик такрим ва ташриф бўлса, Қуръони Каримни ўқиган ва унга амал қилганнинг ўзига қанчалар такрим ва ташриф бўлишини ҳар ким ўзи билиб олаверсин.
Шундай бўлганидан кейин ҳар бир ота-она ўзининг ҳар бир боласига Қуръони Каримни ўқитишга ўтсин.
Шундай бўлганидан кейин ҳар биримиз Қуръони Каримни ўқишга ва унга амал қилишга ўтайлик. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يَجِيءُ الْقُرْآنُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فَيَقُولُ يَا رَبِّ حَلِّهِ، فَيُلْبَسُ تَاجَ الْكَرَامَةِ، ثُمَّ يَقُولُ يَا رَبِّ زِدْهُ، فَيُلْبَسُ حُلَّةَ الْكَرَامَةِ، ثُمَّ يَقُولُ يَا رَبِّ ارْضَ عَنْهُ، فَيَرْضَى عَنْهُ، فَيُقَالُ لَهُ: اقْرَأْ وَارْقَ وَتُزَادُ بِكُلِّ آيَةٍ حَسَنَةً. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ بِسَنَدٍ صَحِيحٍ  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Қиёмат куни Қуръон келиб:
«Эй Роббим! Унга сарпо кийдир», дейди.
Бас, унга каромат тожи кийдирилади.
Сўнгра у яна:
«Эй Роббим! Унга зиёда қил» дейди.
Шунда унга каромат сарпоси кийдирилади.
Сўнгра у яна:
«Эй Роббим! Ундан рози бўл» дейди.
Бас, У Зот ундан рози бўлади.
Сўнгра унга:
«Қироат қил ва кўтарилавер. (Сенга) ҳар бир оят учун бир ҳасана зиёда қилинади», дейилади».
Термизий саҳиҳ санад ила ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда бошқа ҳадиси шарифларда айтилган Қуръони Каримнинг ўзини ўқиган қорига шафоат қилишининг тафсилотларидан бири баён қилинмоқда.
Ҳа, Қуръони Карим қиёмат куни ўз қорисига каромат тожи кийдирилишига, каромат сарпоси кийдирилишига, Аллоҳ таолонинг ундан рози бўлишига ва жаннат мартабаларида кўтарилишга ёрдам берар экан.
Шунинг учун ҳам Қуръони Каримни иложи борича кўпроқ ўқишга, кўпроқ ёд олишга, кўпроқ ўрганишга ва унга кўпроқ амал қилишга ҳаракат қилмоқ лозим. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat