Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иш ривожи учун ишхонани ўқитиш

12:26 / 30 сентабрь | Timur Tulyaganov | 402

Ассалому алайкум! Бизнинг ишхонада иш юришмаяпти деб домла олиб келиб ишхонага дам солдиришмоқда. Бу холатда домла қўлларига пичоқ ушлаб олиб холбуки жин ҳайдамоқда, кетидан сувга дам солиб ишхонани айланиб сепиб чиқдилар. Сўнгра исириқ билан қалампир илиб қўйинглар деб айтмоқда. Мен бу нарсаларга ишонмаганим учун раҳбарларимга бу нотўғри нарса десам ишонишмаяпти. Шу юздан сизга савол йўлладим. Бу иш тўғрими ёки нотўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мутлақо нотўғри. Ундан кўра ҳаммангиз таҳоратни қилиб, пешонани саждага қўйиб такрор-такрор Аллоҳдан сўранглар. Юритувчи ҳам тўхтатувчи ҳам Аллоҳнинг Ўзи. Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасида 

 إِيَّاكَ نَعْبُدُ وإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ۝ 

4. Фақат Сенгагина ибодат қиламиз ва фақат Сендангина ёрдам сўраймиз - денглар деб турган бўлса, “Ғофир” сурасида

 وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ إِنَّ الَّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِي سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِينَ۝

60. Роббингиз: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар», – деди деб турган бўлса. Нега бошқалардан мадад сўрайсизлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat