Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис шархи

12:13 / 30 сентабрь | Akmal | 220
Ассалому алайкум! Азиз устозлар авваламбор қилаётган ишларингиз, дин йўлидаги ҳизматларингиздан Аллоҳ рози бўлсин, бу ишлардан биз жуда ҳам мамнунмиз. Ҳозиргина бир саволга берилган жавобни ўқиб тўғриси ниҳоятда қўрқиб кетдим. Бир биродаримиз Расулимиз алайҳиссалоту вассаломнинг ҳар 1000 кишидан фақат биттаси жаннатийдир деган ҳадислари сахих эканини улардан 999таси Яжуж Мажуж экани, лекин бошқа бир ривоятда 100 кишидан бири жаннатий уерда Яжуж Мажуж тилга олинмаганини айтилибди. Бу ҳолатдан ниҳоятда қўрқдим. Гуноҳкор банда эканимизни яхши биламан,лекин Роббимизнинг азобим қаттиқ лекин раҳматим ҳамма нарсадан кенгдир деган қавлини ўқиб ўзимга-ўзим далда бериб, Унинг Раҳматидан умид қилиб юраман, аммо ҳозирги ҳадис бунга озроқ зид эмасми шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз. Зеро Дўзахда ёниш уёқда турсин, бу ҳақида фикрлашнинг ўзи қўрқинчили ва Ўзидан яхши гумонда бўлган бандасини ҳеч қачон Аллоҳим ўтда куйдирмайди деб қаттиқ ишонаман. Шу вазиятга ойдинлик киритиб берсангиз. Ва яна бир саволим шуки Яжуж Мажуж дўзахга кирса, улар шу учун яратилган бўладими?? Агар шундай бўлса улар Роббимизга нега бизни атайин шу учун яратдинг дея даъво қилишмайдими? Бу саволлар ўта нозик эканини биламан шунинг учун жавобингиз жуда муҳим мен учун, жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Яъжуж маъжуж ҳам инсон жинсидандир. Уларга ҳам пайғамбар жўнатилган, тўғри йўлга чақирилган, танлаш ихтиёри ҳам берилган. Уларни ўзлари шуни хоҳлашган. 1000та билан 100танинг орасида ҳеч қандай зиддият йўқ. Чунки 100тадан қолгани яъжуж маъжужлардан бўларкан. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat