Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳурмо

08:56 / 28 сентабрь | МуҳаммадАли | 355
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг қуйидаги оятларида хурмони зикр қилган. "Биз осмондан баракотли сув — ёмғир ёғдириб, тизилган (мевали) новдалари бўлган баланд ҳурмоларни ундириб-ўстирдик" (Қоф сураси, 10 оят). "Мевалари ғарқ пишган хурмо дарахтлари ичида қўйиб қўйилурмисиз (яъни, шундай нозу неъматлардан фойдаланиб мангу яшайверамиз, деб ўйлайсизларми)?!" (Шуъаро сураси, 148 оят). Ассалому алайкум! – Омир ибн Саъд отасидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар куни тонгда ажвадан еттита еса, ўша куни унга заҳар ҳам, сеҳр ҳам зарар қилмайди», дедилар». Имом Бухорий ривояти. – Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Қачонки бирингиз ифтор қилса, оғзини хурмо билан очсин. Чунки у баракадир. Ким топмаса, сув билан очсин. Чунки у покловчидир», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривояти. – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: – «Яримта хурмо билан бўлса ҳам дўзахдан сақланинглар, агар топа олмасанглар, ҳеч бўлмаса ширин сўз билан», дедилар». (Имом Бухорий ривояти). Бунда қайси Ҳурмо назарда тутилган? одатда биз Рамазон ойида ейдиган Ҳурмо ми Араб ерларида пишиб етиладиган? ё ҳурмони ҳамма тури назарда тутилганми бизада пишадиган ва бошқалар бу Қуръон ва Ҳадисда?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Араб ерларида пишган ҳурмонинг ҳар қандай нави ва қаерда бўлса ҳам ўшалар назарда тутилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat