Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қилинган сарполарни қандай қайтариш керак?

08:16 / 28.09.2019 | Zulfiyaxon | 389
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, турмушга чиққанимга 5 йилдан ошди. Ўша пайтлар турмуш ўртоғим иккаламизнинг ҳам эътиқодимиз суст бўлган. Дунёвий, очи-сочиқ тўй қилганмиз, афсусдамиз. Алҳамдуллилаҳ, Аллоҳ ҳидоят берди, ҳижоб ўрадим. Ҳар бир ишда пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига эргашишга ҳаракат қиляпмиз. Лекин тўй қилганимизда ота-онам менга сарпо қилиб мебел, парда, идиш-товоқ, кўрпа-сандиқ, келин-куёвга атаб кийимлар ва ҳоказолар қилиб беришган. Катталар учун бу нарсалар қилиш керак деб ҳисобланади. Фарзандли бўлганимиздан кейин яна шу тартиб қайтарилган. Ҳатто қизимнинг тилла зирагигача олиб беришди. Одати шунақа экан, қизнинг онаси олиб берар экан. Энди бунинг ҳукми қандай? Эрим иккаламиз қарздормизми? Албатта ота-онам рози олиб берганларига, аммо менинг виждоним қийналади. Мени тарбиялаб, ўқитиб, катта қилишди. Яна эрга бериб ҳам шунча сарф. Қилиб берган нарсаларини қандай қайтарайлик? Пулини қилиб берайликми? Олганимиз учун эрим қанчалик жавобгар? Гуноҳини қандай ювайлик?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз “Мени тарбиялаб, ўқитиб, катта қилиб, яна шунча сарфлаши инсофдан эмас экан” деган тушунчага боришингиз ва бу нарсага эрингиз ҳамфикр бўлиб-қўллаб қувватлаши нақадар гўзал. Қани энди бошқалар ҳам шу нарсани сизлардек тушуниб олсалар эди. Ота-оналар фарзанд кўришдан хусусан қиз фарзанд кўришдан беззилламаган ва баъзиларга ўхшаб туғилишидан олдин уларга нисбатан қалбида нафрат уйғонмаган бўлар эди. Бизга келаётган саволлар ичида “УЗИда қиз деган эди олдириб юборсам бўладими” деган саволлар ҳам бўлади. Бу нарса одамнинг ичини қаттиқ оғритади. Ўзгалар ҳам сиз борган фикрга боришганида эди минглаб чақалоқлар онасининг қорнидан дунёга келмасдан олдин ўлдириб юборилмас эди. Имконларингизга қараб ҳадя бериб туришларингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat