Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

алохида ётиш

00:00 / 28.08.2011 | eski savollar | 3966
Хурматли шайх хазратлари. Турмуш уртогим емизикли боламни бахона килиб, болалар хонасида ухлайди. Купинча чорласам, келмайди. Эрталаб жахлим чикса, "Чиксам, бола уйгониб коларди", дейди. Эхтиёжимни кондирай, десам, у узини тортаверади. узи хохласа, фурсат тапади(хар калай менга шундай туюлади). Шу холат орамизни узоклаштиряпти, деб уйлайман. Диний илми бор, факат узиникини маъкуллайверади. Умидим борки, Сизнинг насихатингизни олади. Тугриси чакирганимда келмаган кунлари кучада кунглим бузулиб юради. узимдан, ундан нафратланиб кетаман. Мени шахватпарастликда айблайди. Нахотки, шу эхтиёжим туфайли айбдор булсам. Узим имкон кадар диний хаёт кечиришга харакат киламан. Оиладаги муаммоларимни хам (ака-опаларимни гапига кура эмас) шаръий йул билан хал киламан. Аммо кейинги пайтларда кийналиб кетдим. Балки хамма муаамоларимиз алохида хонада ётганимиздадир? Насихат ва дуоларингизга мухтож, Абдуллох

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон эр ўз хотинини тўшагига чақирса-ю, у келишдан бош тортса, уни фаришталар тонг отгунча лаънатлаб чиқурлар», дедилар».Учовлари ривоят қилишган.Шарҳ: Ушбу ривоятда эрнинг хотиндаги яна бир муҳим ҳақи устида сўз бормоқда.Учинчи ҳақ аёл киши эри хоҳлаган вақтда шаръий узр бўлмаса, унинг жинсий эҳтиёжини қондириши керак. Шаръий узр дейилганда, фарз рўза тутган, ҳайз ёки нифос кўрган ҳолатга ўхшаш динда жинсий алоқа ман қилинган ҳолатлар кўзда тутилади. Зотан, эру хотин бўлиб оила қуриб яшашнинг имтиёзларидан бири ҳам шу. Эрдир, аёлдир, хоҳлаган вақтида ўзининг жуфти ҳалоли билан, оила доирасида, шаръий никоҳда, ҳалол-пок йўл билан жинсий эҳтиёжларини қондириш имконига эгадир.Аёл киши эри уни тўшакка чақирган пайтда бош тортса ана ўша асосий мақсадларидан бирини бажаришдан бош тортган бўлади. Бу иш аста-секин соғлиқ, меҳр-муҳаббат, ижтимоий ва бош-қа тарафлардан зарарлар етишига, бора-бора ои-лада келишмовчилик келтириб чиқариб, ҳатто унинг бузилишига олиб бориши ҳам мумкин. Шунинг учун ҳам бу ишни Ислом шариатида ўта муҳим аҳамиятга эга иш сифатида баҳоланган. Бу маънони ҳозирги замонда турли инсонга хос илмлар ҳам тасдиқлади.Ушбу ҳадисда мазкур ишда эрига итоат этмаган аёлга фаришталар тонг отгунча лаънат айтиб чиқишлари ҳам бежиз таъкидланган эмас. Фаришталар унча-мунча нарсага лаънат айтавермайдилар. Бу маънони ва ҳақни ҳар бир киши яхши тушуниб олиши, унга амал қилиши лозим.У кишига ушбуни ўқитинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat