Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гўштга ўйналган касса қарз бўладими?

12:35 / 27.09.2019 | shahzodbek | 464
Ассалому алайкум! 2013-йилда 2 фарзандимизга хатна тўйи қилгандик. Ўша тўйда хўжайнимнинг синфдош жўраларининг аёллари хам келишган ва 0,5кг гўшт пулидан тўёна олиб келишган эди. Тўйдан кейиноқ биз у жойдан кўчиб кетгандик. Эр хотин ишда бўлиб кўп тўйларга ризқимиз қўшилмаган экан боролмадик. Яқинда бир тўйга борсам "Сиз келолмаган тўйлардан қарз бўлиб қолдингиз" дейишди. Мен "Менга неча кишига пул беришимни айтиб берарсизлар" деб, шу олди бердиларга ўйланиб қолдим. Мен буни ўша пайтдагидек яъни 12минг берсам уларга кам бўлиб кўринса, кўпайтириб берсам рибо бўлса, шунга бошим қотди. Саволим қуйидагича: Яна 3та ўғил уйлаймиз. Тўёна асло олмаслигимиз керакми? Олмасангиз диллари ранжиса олсангиз мана бундай хижолатпазлик бўлса қандай йўлни маслахат берасизлар? Мен кассалигидан хабарим йўқ беришган пулни энди қай холатда қайтаришим керак?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Асло олманг, чунки у ўзингиз билгандек қарз экан. Кутиб олишга бошқалар кутиб олсин, ўтиришгач хуш келибсизлар деб берадиганини олманг. Энг яхшиси ўша олганларингизга ярим килодан гўшт олиб бориб берсангиз маломатидан ҳам қарзингиздан ҳам қутиласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat