Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Насия савдоми?

15:10 / 23 сентабрь | azimjon | 236
Ассалому алайкум! 1-икки дўст хар хил товар сотади, сотувда иккиси хам тенг харакат қилади, лекин маблағ фақат биттасига тегишли. Шунда пул эгаси хар бир товардан 100минг фойдаси сеники қолганига мен розиман қолгани меники деса, шариатга тўғри келадими? 2-бир савдогар бир товарни нақдга 200минг, 4ойга вариантга (насияга) 350минг деб сотса ва олдиндан маълум сумма олса шу иши шариатга тўғри келадими? 3-бир одамни биз сотаётган товардан бошқа товарга эхтиёжи бор, биз шу товарни ўзимиз сотиб олиб ўша эхтижманд одамга насияга 4ойга вариантга фойда қўйиб сотишимиз шариатга тўғри келадими? 4-насияга товар сотишда фойдани қандай қўйсак шариат қоидаларини бузмаган бўламиз?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Икки шерикнинг бири пул тикмаган ҳолатда пул тиккан шеригига сотувчи бўлиб ишлайди. Бунинг учун 100мингни белгилаб олиш жоиз.
2). Тўғри келади. Фақат бир шарти бор, савдо қилинаётган вақтда икки нархдан биттасини аниқ қилиб олиш керак. “Пулини олиб келсам 200 кечикиб кетсам 350” деб шартнома қилмаслик керак.
3). Тўғри келади. Буни муробаҳа дейилади.
4). Бу ерда инсоф асосий рол ўйнайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat