Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оёқ ювмасдан таҳорат олиш

16:23 / 21 сентабрь | Sevara | 338
Ассалому алайкум! Мени 2 ойдирки оёқ оғриғи қийнаяпти. Оёқларимнинг нервлари шамоллаган. Таҳорат қилгандан сўнг жуда қийналяпман. Хатто бир кунда бир маҳал оёғимни ювсам ҳам оғриқ зўраяди. Чидай олмайман хатто оқсоқланиб ҳам қоламан. Дори-дармонлар эса вақтинчалик. Аллоҳ кечирсин кўп намозларим қазо бўлиб қолаяпти. Оёғимни ҳеч бир намоздан олдин ювмасдан таҳорат олсам бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз намозларни қазо қилманг. Қолган аъзоларни ювиб, оёққа масҳ тортинг. Иссиқ сувда ювиб тез артиб маҳси кийиб олинг. Хоҳласангиз эрталабда оёқни бир маротаба ювиб, масҳ тортса бўладиган “eshel mest” номли пайпоқдан кийиб олинг. Биз бу жавробга иккиланиб қолган эдик. Дунёнинг етук муфтийларидан Муҳаммад Тақий Усмоний келганларида алоҳида кўрсатиб жоизлигига фатво олдик. У ҳақида сўраганимизда ўзлари ҳам оёқларига кийиб олган эканлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat