Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Набий ва Расулнинг фарқи

15:32 / 13 сентабрь | Akhrorbek Musabayev | 643

Ассалому алайкум! Яқинда бир марузада қори ака Набий ва Расулни фарқи бор дедилар. Бу фарқ қанақа?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! "Ҳадис ва Ҳаёт" китобида қуйидагича келади: 

НАБИЙ ВА РАСУЛ ОРАСИДАГИ ФАРҚ  

Набий ва Расул орасидаги фарқ ҳақида бир неча фикрлар зикр қилинган:
1. Аллоҳ кимга осмондан хабар берса-ю, ўша хабарни бошқаларга етказишни амр қилса, ана шу одам набий ва расулдир. Аммо бошқаларга етказишни амр қилмаса, у набийдир, расул эмас.
Хулоса шуки, расул ўзига келган пайғамбарликни ўзгаларга етказишга амр қилинган. Набий эса бунга амр қилинмаган.
2. Расул умумий бўлиб, фаришталардан ҳам, башардан ҳам бўлаверади. Аллоҳ таоло Қуръонда:
«Албатта у(Қуръон) ҳурматли элчининг сўзидир» («Таквир» сураси, 19-оят) деганда Жаброил алайҳиссаломни ирода қилган.
Шунингдек, «Ниҳоят, элчиларимиз келиб, уларнинг жонларини олаётганда» деганда ҳам фаришталарни ирода қилган («Аъроф» сураси, 37-оят).
3. Расул янги шариат билан келади. Набий янги шариат билан келмайди. Балки олдинги шариатга амал қилади ва ўзгаларни ҳам унга амал қилишга чақиради.
Ушбу мавзуда яна бир қўшимча маълумот ва мулоҳазани зикр қилиб ўтишга тўғри келади. Қуръони Каримда «расул» ва «набий» сўзлари кўп келади. Жумладан, бу икки сўз пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ҳам ишлатилади. Аммо бу сўзларнинг ишлатилишида нозик маънолар борлиги мулоҳаза қилинади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан «набий» сўзи ўттиз мартача ишлатилган бўлса, асосан ўзаро инсоний алоқалар, никоҳ, мерос ва ўлжа тақсимлаш каби масалаларда ишлатилган.
Бинобарин, бу икки сўзни таржима қилишда ҳам шунга эътибор бермоғимиз лозим бўлади. Иложи бўлса, «Расул»ни пайғамбар деб таржима қилсак ҳам «набий»ни таржима қилмай, ўз ўрнида қолдирганимиз маъқул бўлади. Икки маънони қўшиб баён қилишда эса «пайғамбар» лафзи ишлатилса бўлаверади. 

ПАЙFАМБАРЛИКНИ АЛЛОҲ БЕРАДИ 

Пайғамбарлик ўқиб-ўрганиб ёки касб қилиб топиладиган нарса эмас. У Аллоҳ таоло томонидан бериладиган илоҳий неъматдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг «Ҳаж» сурасида айтади:
«Аллоҳ фаришталардан ва одамлардан Расуллар танлаб олур. Албатта, Аллоҳ Самийъ ва Басийрдир» (75-оят).
Аллоҳ таоло пайғамбарлар юбориш билан бирга, бандаларни ўша зотларга иймон кетиришга ва уларга эргашишга амр қилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat