Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлини гапини тушунмай уч талоқ қўйса

11:30 / 13 сентабрь | Bexruz | 548
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар ўртоғимни масаласи бўйича савол ёзябман. Ўртоғим ҳозир чет элда хотинини олдин бир жанжалда 1 марта талоқ қилган эди. Яқинда эса тортишиб қолганда ҳотини "онгингиз бузуқ" деганда у "онангиз бузуқ" деб тушуниб жаҳл устида бирдан 3 талоқсан деб ёзиб юборган. Ҳозир бундан жуда афсусда "мен билмабманку" деяябди. Шунга нима қилса бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Орага уч талоқ тушган бўлади. Шариатимизда уч талоқ ҳукми қуйидагича:

Эр киши ўз аёлини бир талоқ ёки икки талоқ қилса, қайтадан ярашиши мумкин. Аммо уч талоқ қилгандан кейин ўша эр учун у аёл вақтинчалик ҳаромга айланади. Қуръони Каримнинг ҳукмига биноан, у аёл бошқа эрга тегиб, бу эри билан табиий ҳолатда ўлим ёки талоқ туфайли ажрашгандан кейингина биринчи эрга никоҳи ҳалол бўлади. Бунинг учун, албатта, у аёл иккинчи эр билан эр‑хотин бўлиб яшаши шарт. Иккинчи эр жинсий алоқага қодир эмас киши бўлса, аёл қайтадан биринчи эрга ҳалол бўлмайди. Никоҳ тўғри никоҳ бўлиши ҳам шарт қилинган. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat