Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳ бузилиб қолмайдими?

11:56 / 13 сентабрь | Окилжон | 775

Ассалому алайкум! Менинг аёлим, беиҳтиёр Аллоҳ харом қилган нарсани англамаган холда савоб деб юборди, ушбу ҳолатда никоҳимиз бузилиб қолмадимикин? Бир сафар ҳам шунга ўхшаш ҳолат бўлиб никоҳимизни қайта ўқиттиргандик, ҳозир яна қайта никоҳлатишим керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Талоқ, никоҳ, қул озод қилиш каби ишларда оғиздан чиққан сўз эътиборга олинади. Беихтиёр ёки ҳазиллашиб айтганман деса ҳам баҳонаси эътиборга олинмайди. Иймонга тегишли масалаларда эса ният эътибор. Шунинг учун бир кишининг оғзидан бирор куфр ёки ширк сўзи чиқса аввал ундан шуни қасддан айтганми ёки оқибатини ўйламасдан айтганми сўраш керак. Агар қалбида у гапни ширклигини билмаган бўлса уни кофир бўлди дейилмайди. Билиб туриб қасддан айтган бўлса, унга насиҳат қилинса ҳам ўша гапида туриб олса кейин куфрга ҳукм қилинади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat