Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уй сотишда маклер ҳақи

12:48 / 08 сентабрь | Нодира Салихова | 273
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен яшаб турган уйимни сотувга қўйдим. Сотишга ёрдам беришда маклерлардан ёрдам сўрадим. Улар уйимга клиент олиб келишяпти. 3 фоиз хизмат ҳаққи эвазига. Агар мабодо клиент маклернинг олдида уйни олмайман деб, лекин алохида қайтиб келиб уйизни ўзаро гаплашиб арзонроққа сотинг деса сотишга ҳаққим борми? Ёки бундай қилсам маклерни ҳаққига хиёнат бўладими? Олдиндан жавобингиз учун раҳмат

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаққингиз йўқ. У билан бошида келишиб, маклер олиб келган мижозга усиз сотсанггиз маклерни хизмат ҳаққини бермаган бўласиз. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: قَالَ اللهُ تَعَالَى: ثَلَاثَةٌ أَنَا خَصْمُهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ: رَجُلٌ أَعْطَى بِي ثُمَّ غَدَرَ، وَرَجُلٌ بَاعَ حُرًّا فَأَكَلَ ثَمَنَهُ، وَرَجُلٌ اسْتَأْجَرَ أَجِيرًا فَاسْتَوْفَى مِنْهُ وَلَمْ يُعْطِهُ أَجْرَهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло: «Мен қиёмат куни уч тоифанинг хусуматчиси бўлурман: Мен билан (аҳд) бериб, кейин алдаган одамнинг, ҳурни сотиб, баҳосини еган одамнинг ва мардикор ёллаб, ишлатиб, ҳаққини бермаган одамнинг», деди», дедилар».
Бухорий ривоят қилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat