Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мазҳаблар

17:12 / 06 сентабрь | Bexruuz | 523

Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида ҳам мазҳаблар бўлганми? Агар бўлган бўлса улар қайсилар? Агар бўлмаган бўлса қандай қилиб мазҳабларга бўлиниш бўлган?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида ҳам мазҳабни кичик кўриниш бўлган. 

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُما قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَنَا لَمَّا رَجَعَ مِنَ الْأَحْزَابِ: «لَا يُصَلِّيَنَّ أَحَدٌ الْعَصْرَ إِلَّا فِي بَنِي قُرَيْظَةَ». فَأَدْرَكَ بَعْضُهُمُ الْعَصْرَ فِي الطَّرِيقِ فَقَالَ بَعْضُهُمْ: لَا نُصَلِّي حَتَّى نَأْتِيَهَا، وَقَالَ بَعْضُهُمْ: بَلْ نُصَلِّي لَمْ يُرَدْ مِنَّا ذَلِكَ. فَذُكِرَ لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَلَمْ يُعَنِّفْ وَاحِدًا مِنْهُمْ  

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аҳзобдан қайтганларида бизга «Ҳеч ким асрни Бану Қурайзадан бошқа жойда ўқимасин», дедилар. Айримлар йўлда асрга тўғри келишди. Шунда баъзилар: «Ўша ерга бормагунча намоз ўқимаймиз», дейишди, баъзилар эса: «Йўқ, ўқийверамиз. Биздан бу (яъни намоз ўқимаслик) талаб қилингани йўқ», дейишди. Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилинган эди, уларнинг бирортасини койимадилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).

Ушбу ҳадисда саҳобаларнинг баъзилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларини ижтиҳод қилиб аср намозини йўлда ўқишди. Яна бошқалари ҳам ижтиҳод қилиб Бану Қурайзага етиб бориб ўқишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иккисини ҳам маломат қилмадилар. Иккисини ҳам жоиз дедилар. Мазҳаблар шу каби ижтиҳод қиладиган ўринлардагина пайдо бўлган. Бу Аллоҳ таолонинг марҳамати. Марҳаматни жон деб қабул қилиш керак. Ҳақ битта деб мазҳаб соҳибларини ахмоққа чиқарадиганлар гарчи очиқ айтмасаларда юқоридаги ҳадисда келган саҳобаларни ҳам ахмоққа чиқаришади. Ундан ҳам қаттиқроғи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга рози бўлиб пайғамбарликни тўлиқ адо қилмаганлар деган даъво келиб чиқади. Ижтиҳодий масалаларда мужтаҳидлар “Менинг таҳқиқотим ва далилларни ўрганиб чиқишимга биноан мени қилган ижтиҳодим тўғри. Бошқаларни ижтиҳодини хато деб биламан, аммо Аллоҳ таолонинг наздида мен хато қилган бўлиб, нариги томон ҳақ бўлиб чиқиши ҳам мумкин” деган эътиқодда бўладилар. Ортидан эргашганлар ҳам шундай эътиқодда бўлишлари керак. Қуръони карим ва ҳадис шарифларда минглаб шундай ижтиҳод қиладиган ўринлар бор. Мазҳаблар шундан келиб чиққан. Ҳозирги кунда ижтиҳод қилиниши керак бўлган масалалар жуда кўпайиб кетганидан иқтисодий масалаларда тўрт мазҳаб соҳибларининг ижтиҳодларидан ташқари мўтабар мужтаҳидларнинг ижтиҳодларига ҳам эҳтиёж тушмоқда. Яхшиямки улар ижтиҳод қилиб қўйишганлар, ҳозирда уламолар улардан фойдаланиб фатво беришмоқда. Акс ҳолда ҳозирги кунда улар каби оят ва ҳадислардан ижтиҳод қиладиган олимлар жуда камчиликни ташкил қилади. Деярли йўқ деса ҳам бўлади. Ўша борларини татбиқ қилишга ҳам қийналишмоқда. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat