Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўтган йилнинг нисобидан ҳам закот бериладими?

Ассалому алайкум! Пул нисобга етиб, закот берилган бўлса, келгуси йил закот бермоқчи бўлса, олдинги йил закот чиқарилган маблағ яна закотга қўшиб хисобланадими ёки йиғилган маблағдан бир марта закот чиқарилади холосми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қўлидаги боридан ҳар йили закот чиқараверилади. Закот ҳаж эмаски бир маротаба адо қилса бўладиган. Янги қўшилса янгисидан ҳам эскисидан ҳам берилади. Камайса ва нисоб миқдоридан озаймаса ўша камайиб қолган миқдоридан ҳам беради. Қўлдан кетганидангина берилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat