Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хотимасига кўри ҳадис шарҳи

11:35 / 24 август | Ismoil | 264
Ассалому алайкум! Мен Саҳиҳ Бухорий китобининг 8-жилдида АМАЛЛАР ХОТИМАСИГА КӮРА деган ҳадисни ӯқидим. Шуни ҳеч маъносига тушинмаяпман. У ерда ривояти бор албатта. Унча тӯлиқ эсимга йўқ. Менимча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фалончини кӯрсатиб, “у дӯзахийдир” дейдилар, ёнидаги одам эса “у ахир шу пайтгача жаннат амалларини қилганку” дебди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Йӯқ у дӯзахий” дейдилар ва бироздан сӯнг у жангда яраланиб оғриққа чидолмай қиличини устига оғирлигини ташлайди. Шунда бу ҳолатни кўрган бояги инсон дарҳол “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизнинг Аллоҳнинг росули эканингизга иқрорман” дейди. Ӯқиганимга анча бӯлди ва бир марта ӯқигандим. Хато қилиб ёзганим учун узр сӯрайман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа, инсон гуноҳкор ҳолида ҳам Аллоҳга боғланган бўлиб, нафсини куйига кириб қилаётганини тан олади. Гуноҳ қилаётиб Аллоҳдан уялади, одамлардан беркитишга ҳаракат қилади. Ўша балодан қутилишга дуо қилиб ёлворади. Бу инсон бир кун келиб тавбага муяссар бўлиши умид қилинади ва бунга мисоллар ниҳоятда кўп. Баъзи бир инсонлар эса зоҳирида ибодат кўрилган амалларни бардавом қилишади. Қуръон ўқийди намоз ўқийди, эҳсон-садақотлар қилади, лекин ўша ҳолатда ҳам уни қалби Аллоҳга боғланган бўлмайди. Амаллар риё, хўжакўрсин ёки одамлар уни эҳтиром қилсинлари учун қилади. Ўлими яқинлашганида эса нима учун қилганини ўз оғзи билан айтиб ўлиб кетади. Қанча-қанча етим боққанлар “Сени ўрнинга етим қўзи боққанимда эди. Сен учун шунчалар яхшиликлар қилган эдим” деб миннат қилади. Қолган амаллари ҳам аслида Аллоҳ учун бўлмаган бўлади. Агар ҳақиқатан Аллоҳнинг розилиги учун қилганида эди улар, “Мен Аллоҳ учун қилдим, савобини Аллоҳдан умид қиламан, эвазига сендан ҳеч нарсани умид қилмайман. Сендан менга ёмонлик етган тақдирда ҳам савобимни ҳабата қилишни хоҳламайман” дейди. Билиб қўйинг, ким ҳар бир амалини холис Худо учун қилса Аллоҳ ҳеч қачон уни зое қилиб қўймайди. Ўша сиз айтган ҳадисдаги киши ҳам қавмининг обрўсини сақлаши учун қилганини айтган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat