Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тушунмасдан талоқ бериш

11:27 / 08 август | Play Market | 341
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғимдан жиддий сабабларга кўра талоғимни сўрадим. У иймонга янги киргани сабаб талоқ беришни хам билмай қанақа берилади деб сўради ва талоқ талоқ деб 2 марта қайтарди. Мен бу хисобга ўтмаса керак деб “талоқсан денг” дедим. У қайтарди мен яна “талоқ қилдим денг” дедим, у қайтарди. Шунда бизга 2та талоқ тушдими? Никоҳга йўл борми ёки ўзи айтган талоқ талоқ сўзлари хам хисобга ўтадими? Жавоб учун раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу билан орага 4 талоқ тушади. 

«Талоқ» сўзини ўзгартириб, талоқ қилиш
Савол: Зайд ўз аёлига «талоқ» сўзини тўғри талаффуз қилмай, «Бир талок», «Икки талок», «Уч талок», деса талоқ тушадими?
Жавоб: «Баҳрур роиқ» китобининг соҳиби «талоқ» сўзини ўзгартириб талоқ қўйилса, талоқ тушиши ёки тушмаслиги тўғрисида қуйидагиларни айтганлар: 

وَمِنْهُ الْأَلْفَاظُ الْمُصَحَّفَةُ وَهِيَ خَمْسَةٌ : تَلَاقٌ وَتَلَاغٌ وَطَلَاغٌ وَطَلَاك وَتَلَاك فَيَقَعُ قَضَاءً وَلَا يُصَدَّقُ إلَّا إذَا أَشْهَدَ عَلَى ذَلِكَ قَبْلَ التَّكَلُّمِ بِأَنْ قَالَ امْرَأَتِي تَطْلُبُ مِنِّي الطَّلَاقَ وَأَنَا لَا أُطَلِّقُ فَأَقُولُ هَذَا 

«Талоқ лафзининг ўзгартирилган шакли талоқ тушадиган сўзлардандир. Улар бештадир: «Талақ», «талағ», «толағ», «толак», «талак». Қазоан булар билан талоқ воқе бўлади ва («Мен бу сўзлардан талоқни ирода қилмаган эдим», деса) тасдиқ қилинмайди. Лекин гапиришдан олдин аёлим мендан талоқни талаб қиляпти. Мен уни талоқ қилмайман ва (талоқ лафзини ўзгартириб) буларни айтаман, деб гувоҳ қилиб қўйса, («Талоқни ирода қилмаганман», деган гапи) тасдиқ қилинади» («Баҳрур роиқ шарҳу канзуд дақоиқ»). 

وَلَا فَرْقَ بَيْنَ الْعَالِمِ ، وَالْجَاهِلِ وَعَلَيْهِ الْفَتْوَى 

«Бу сўзларни талаффуз қилиш билан талоқ тушишида олим билан жоҳилнинг фарқи йўқдир. Фатво шунгадир» («Баҳрур роиқ шарҳу канзуд дақоиқ»).
Савол: Зайд аёли билан уришиб қолиб, қўшниси Амрнинг олдига чиқибди. Амр Зайдга «Ундай аёлни талоқ қўйиб юбор», дебди. Шунда Зайд «Талоқ қўйишни билмайман», дебди. Шунда Амр «Бир, икки, уч талоқсан», дейсан», дебди. Зайд аёлига амр ўргатгандек айтибди. Бу ҳолатда Зайднинг аёлига талоқ тушадими?
Жавоб: 

وَيَقَعُ طَلَاقُ كُلِّ زَوْجٍ عَاقِلٍ بَالِغٍ 

«Оқил, болиғ ҳар бир эркакнинг талоғи воқе бўлади». («Баҳрур роиқ»). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat