Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сепимдан ҳам закот бераманми?

11:35 / 08 август | Surayyo | 407
Ассалому алайкум! Ота-онам тўйимда анча нарса қилишган (тилла, спалний гарнитур, идишлар, кўрпа-кўрпачалар ва пастеллар). Шуларни миқдори нисобга етса мен хам ишламасам хам закот беришим керакми? Ишлатмаётган нарсам учун закот бераманми ёки ишлатаётганларимни хам умумий ҳисобга қўшаманми? Закот берган одам қурбонлик қилиши керак деб эшитаганман. Шу холатимда қурбонлик хам қилишим керакми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатда тиллангиз нисобга етса закотини берасиз. Нисоб 85гр. Тилладан бошқа нарсаларни уч сидрасини ҳисобга олмайсиз. Ундан бошқаларини ҳисоблаб пули нисобга етса закот вожиб эмас, балки қурбонлик қилиш вожиб бўлади, чунки қурбонлик билан закотнинг нисоби бошқа-бошқа ўлчанади. Закотнинг нисоби қурбонликка кифоя қилади, лекин қурбонликка нисоб бўлган миқдордан закот бериш вожиб бўлмайдиган ҳолат ҳам бўлади. Масалан бир кишини сотиш учун эмас, лекин фарзандлари учун олиб қўйган ошиқча уйи бўлса у уй сотиш мақсадида бўлмагани учун закотга қўшмайди, аммо қурбонлик нисобига қўшилади. Сиз айтган ҳолатда ҳам уч сидра кийимдан ташқари кийимлар, ишлатилмайдиган сувенир буюмлар ва ҳатто телевизорни ҳам ҳожати аслиядан ташқари деб ҳисоблаб, нисобга етса зиммангизга қурбонлик вожиб бўлади дейилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat