Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёл эридан жавобини сўраса

17:32 / 06 август | Omil | 345
Ассалому алайкум! Дўстимнмнг аёли эридан сизда кўнглим йўқ, жавобимни беринг деб 3-4 марта сўрабди. Дўстим бундай дема ўртамизда қизимиз бор, мени сендан кўнглим қолмаган дебди. Хозирги кунга келиб аёли қизлик уйига кетиб қолган бормайман деб туриб олган ва бўлар бўлмас гаплар билан дўстимнинг оиласини уйидагиларга ёмонлаган. Икки қуда жанлаллашиб қолган. Бу орада Дўстимнинг ҳам аёлидан кўнгли қолган. Фарзанди учун яна яшайман деябди, лекин аёли уйга қайтмоқчи эмас. Агар дўстим аёлини жавобини берса гунохкор бўлиб қўйилган талоқ учун жавобгар бўлиб қолмайдими? Шуни сўраб бкришимни илтимос қилган эди. Ўзи сўрашга уялди. Бошқа тафсилотларини билмайман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай вақтда эр аёлига берган маҳрини қайтариб олиб, талоғини бериши жоиз. Аллоҳ таоло "Бақара" сурасида марҳамат қилади: 

 الطَّلاَقُ مَرَّتَانِ فَإِمْسَاكٌ بِمَعْرُوفٍ أَوْ تَسْرِيحٌ بِإِحْسَانٍ وَلاَ يَحِلُّ لَكُمْ أَن تَأْخُذُواْ مِمَّا آتَيْتُمُوهُنَّ شَيْئًا إِلاَّ أَن يَخَافَا أَلاَّ يُقِيمَا حُدُودَ اللّهِ فَإِنْ خِفْتُمْ أَلاَّ يُقِيمَا حُدُودَ اللّهِ فَلاَ جُنَاحَ عَلَيْهِمَا فِيمَا افْتَدَتْ بِهِ تِلْكَ حُدُودُ اللّهِ فَلاَ تَعْتَدُوهَا وَمَن يَتَعَدَّ حُدُودَ اللّهِ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ۝ 

229. Талоқ икки мартадир. Сўнгра яхшиликча ушлаб қолиш ёки яхшиликча қўйиб юбориш. Уларга берган нарсангиздан бирор нарсани олиш сизга ҳалол бўлмас, икковлари Аллоҳнинг чегараларида тура олмасликдан қўрқсалар, мустасно. Бас, агар икковларининг Аллоҳнинг чегараларида тура олмасликларидан қўрқсангиз, хотин берган эвазда икковларига гуноҳ йўқдир. Ушбулар Аллоҳнинг чегараларидир. Бас, уларни бузманг. Ва ким Аллоҳнинг чегараларини бузса, бас, ўшалар, ана ўшалар золимлардир.
Агар аёл эри билан туришни хоҳламай, ўз ихтиёри билан ажрашишни талаб қилса, унда истисно тариқасида, эр никоҳ пайтида хотинига берган маҳрини қайтариб олиши мумкин бўлади:
«…икковлари Аллоҳнинг чегараларида тура олмасликдан қўрқсалар, мустасно».
Яъни бундай ҳолда эр берган маҳрининг ҳаммасини ёки бир қисмини қайтариб олса бўлади.
Аллоҳнинг чегараларида тура олмасликдан қўрқиш ҳолати хотин киши эри билан яшай олмайдиган даражага бориб, ўзи ажрашмоқчи бўлганида вужудга келади. Яъни ажрашишга ҳаракат хотин киши томонидан бўлади. Исломда аёл кишига ушбу ҳуқуқ берилган.
«Бас, агар икковларининг Аллоҳнинг чегараларида тура олмасликларидан қўрқсангиз, хотин берган эвазда икковларига гуноҳ йўқдир».
Яъни бу шундай ҳолатки, мабодо эр-хотин икковлари бирга яшашда давом этсалар, шариатнинг ҳукми бузилиб, гуноҳкор бўлишлари ҳавфи туғилади: хотин киши ажрашишни қаттиқ талаб қилмоқда. Шунда аёл ўз розилиги билан маҳрнинг ҳаммасини ёки бир қисмини қайтариб берса, икковларига гуноҳ бўлмайди. Бу иш шариатда «хулуъ» дейилади.
Исломдаги биринчи хулуъ Собит ибн Қайс билан унинг хотини ўртасида бўлган.
Имом Молик ибн Анас ўзларининг «Муватто» номли китобларида ривоят қиладиларки, Ҳабиба бинти Саҳл Ансорий Собит ибн Қайс ибн Ғаммосга турмушга чиққан эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни тонг чоғида ташқарига чиқсалар, қоронғида Ҳабиба бинти Саҳл турган экан.
– Бу аёл ким? – дедилар. У:
– Мен Ҳабиба бинти Саҳлман, мен билан Собит ибн Қайс бирга яшай олмайдиганга ўхшаймиз, – деди. Унинг эри Собит ибн Қайс келганида, Набий алайҳиссалом:
– Мана бу Ҳабиба бинти Саҳл Аллоҳнинг хоҳлаганича айтадиган гапини айтди, – дедилар. Шунда Ҳабиба:
– Эй Аллоҳнинг Расули, ҳамма берган нарсаси менда турибди, – деди. Расулуллоҳ алайҳиссалом Собитга:
– Ундан берган нарсаларингни ол, – дедилар.
Худди шу ҳодисанинг тафсилотини тўлдирган бошқа ривоятлардан билиб оламизки, жумладан, Ҳабиба бинти Саҳл Расулуллоҳ алайҳиссаломга:
– Мен уни динида ёки хулқида айблай олмайман, лекин Исломда куфр келтиришдан қўрқаман, – деган. (Яъни эр ҳақидаги диний амрларни бажара олмай, гуноҳкор бўлишдан қўрқаман). У яна: – Пардани кўтариб қарасам, бир гуруҳ одамлар билан келаётган экан, назар солсам, у ҳаммасидан қора ва пакана экан. Энг хунуги ҳам шунинг ўзи экан, – деган. Шунда эри:
– Эй Аллоҳнинг Расули, мен унга энг яхши молим, – боғимни берган эдим, агар менга боғимни қайтариб берса, майли, – деган. Набий алайҳиссалом Ҳабибага:
– Нима дейсан? – деганлар. У эса:
– Хоҳласа, зиёда ҳам бераман, – деган. Шунда Расулуллоҳ уларнинг орасини ажратиб қўйганлар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat