Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Суицид

17:54 / 06 август | Исомиддин Эркинович | 475
Ассалому алайкум! Мен бермокчи бўлган савол, олдингиларидан фарқлироқ, шунинг учун мазмунига эътибор беришингизни илтимос қиламан. Хозирги кунда, нафақат хозирги кунда балким аввалдан бизни худудда, яъни Ангрен шахрида, асосан мусулмон оилаларда, ёши ва жинсига боғлик бўлмаган холатда ўз жонига қасд қилишнинг «ўзини осиш» каби тури жуда кўп учрайди. Нисбатан олинганда хам бу кўрсатгич анчагина юқоридир. Шу холатни нимадан деб билиш мумкин. Бу холатнинг сабаби, бу хақида шариатдаги асос ва омиллар, буни олдини олиш йўллари, нега илм ахллари бундай холатларга беэътиборлиги хақида. Ўзини осган одамга жаноза ўқимасликлари ва қабрга қўйишдан бош тортилиши хақида доим эшитамиз. Лекин айнан бунинг сабаби ва бошқа мўмин мусулмонларни бундан химоялаш хақида хамма жим. Хали хаётни тушунмаган ёш болалардан тортиб, ёши бир жойга келган қари инсонларгача шу холатга келишганини гувохи бўлдик. Демак бунинг сабаби фақатгина инсонни хаётдан тўйиши эмасдир. Илтимос шу масала юзасидан маълумот берсангизлар. Аллоҳ хаммамиздан рози бўлсин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бунинг асосий сабаби ўша жойнинг мактабдарида ёшликдан бошлаб иноснларга диний таълим берилмаётганидир. Кўп ёшлар у ернинг аҳолисини кўпини зино билан машғул деб ҳам айтишади. Бунинг қанчалик рост ёки ёлғонлиги сизларга маълум. Касалга тузатувчи дорини бермасдан бошқа ҳар қандай муомала қилса ҳам барибир тузалмайди. У касалликнинг ягона дориси диний таълимни жорий қилиш. Ёшларни масжидга тарғиб қилишдир. Ким бунга тўсқинлик қилса ўша одам ўзини ўлдирганларнинг гуноҳидан насибадор бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat