Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон тиловатидан кейин айтиладиган оятлар

17:59 / 06 август | джоха Негматов | 740
Ассалому алайкум! Курон тиловатидан кейин "субухуна роббика роббил иззати Амма йаасифун..." Ёки "содоқоллоҳул азим" деб тугатилади. Бундай дейиш суннатда борми? Жавоб учун раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Оли Имрон" сурасида марҳамат қилади: 

 قُلْ صَدَقَ اللّهُ فَاتَّبِعُواْ مِلَّةَ إِبْرَاهِيمَ حَنِيفًا وَمَا كَانَ مِنَ الْمُشْرِكِينَ۝

 95. «Аллоҳ рост айтди. Ҳаниф бўлган Иброҳимнинг миллатига эргашинг. У мушриклардан бўлмаган эди», – деб айт.
Имом Ибн Абу Ҳотим Шаълабийдан қилган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Амали тўлиқ ўлчов ила ўлчаниши кимни хурсанд қилса, мажлиснинг охирида, туришдан олдин: «Субҳана Роббика Роббил ъиззати ъамма ясифун. Ва саламун ъалал мурсалийн. Вал-ҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн»ни ўқисин», – деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat