Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Омад ҳақида

10:08 / 03 август | Aziz | 375
Ассалому алайкум! «Омад» деган нарса ўзи борми ёки йўқ? Шахсан мен омадга ишонмайман. Чунки ҳаётимиздаги барча нарсалар хоҳ бахт, хоҳ бахтсизлик бўлсин ёлғиз Аллоҳдан деб биламан. Лекин кўпчилик инсонлар баъзи бир ҳоллатларда, айниқса ҳаётидаги муваффақиятларни омадга йўйишади, яъни «омадим келди», «омад кулиб боқди» деган гапларни айтишади ёки бўлмаса, яхшилик тилашганда «Омад ёр бўлсин» дейишади. Ахир омад бу бир мавҳум тушанча эмасми? Бунақа гапларни гапириш бизни иймондан чиқармайдими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 

عَنْ صُهَيْبٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: عَجَبًا لِأَمْرِ الْمُؤْمِنِ، إِنَّ أَمْرَهُ كُلَّهُ خَيْرٌ، وَلَيْسَ ذَاكَ لِأَحَدٍ إِلَّا لِلْمُؤْمِنِ، إِنْ أَصَابَتْهُ سَرَّاءُ شَكَرَ، فَكَانَ خَيْرًا لَهُ، وَإِنْ أَصَابَتْهُ ضَرَّاءُ، صَبَرَ فَكَانَ خَيْرًا لَهُ 

Суҳайбдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мўминнинг иши ажойиб-да! Чунки унинг ҳар бири иши яхшиликдир. Бу мўминдан бошқага хос эмас. Унга хурсандчилик етса, шукр қилади ва бу унинг учун яхшилик бўлади. Унга ғамгинлик етса, сабр қилади ва бу ҳам унинг учун яхшилик бўлади».
Қолаверса иймоннинг шартларидан бири яхшилик ва ёмонлик Аллоҳдандир деб иймон келтиришдир. Бойни оамдли десангиз ҳадисда келишича камбағал ундан 500 йил олдин жаннатга киради дейилган. Ҳақиқий омадли ким унда?!
Соғлом одамни омадли десангиз ҳадисда келган хабарда аҳли балоларга савоб берилганда соғлом одамлар “Қани эди баданларимни темир омбурлар билан қисиб ташланганида эди” деб орзу қилади дейилган. Сиз тўғри айтибсиз, қимор ёки лотореядан ютганлар ўзлари омадли деб ҳисоблашади. Ваҳоланки у асли нопок пул ҳисобланиб, охиратда у қорнига ейдиган дўзахнинг олови бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat