Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръони карим ҳақида қизиқ маълумот

10:41 / 03 август | mit | 858
Ассалому алайкум! Ижтимоий тармоқларнинг бирида қуйидаги маълумотга дуч келдим: Қуръонда зикр қилинган баъзи калималар ва уларнинг адади: Дунё – 115 марта, охират – 115 марта. Фаришталар – 88 марта, шайтонлар – 88 марта. Муҳаммад – 4 марта, шариат – 4 марта. Одамлар – 50 марта, пайғамбарлар – 50 марта. Солиҳлик, салоҳият – 50 марта, фасод – 50 марта. Иблис – 11 марта, ундан паноҳ сўраш – 11 марта. Эркак – 24 марта, аёл – 24 марта. Ҳаёт – 145 марта, ўлим – 145 марта. Солиҳ амаллар – 167 марта, ёмонликлар – 167 марта. Жаҳр (очиқ, ошкора) – 16 марта, алания (очиқлик, ошкоралик) – 16 марта. Мусибат – 75 марта, шукр – 75 марта. Ҳидоят – 79 марта, раҳмат – 79 марта.Жазо – 117 марта, мағфират – 234 марта.Қийинчилик – 12 марта, осонлик – 36 марта. Кун калимаси 365 марта зикр қилинган.«Ер» калимаси 13 марта, «денгиз» калимаси 32 марта зикр қилинган. Агар бу сонларни йиғиндисини 100 % деб оладиган бўлсак, сайёрамизнинг 71%, 29% қуруқликдан ташкил топган. Шу маълумотлар тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қуръон каримнинг баъзи бир нусхаларида такрор келган сўзларнинг адади белгилаб қўйилган. Лекин бундан бирор бир натижа олиш бирор ҳадисга суянилган эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat