Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳуллат нима?

09:09 / 01 август | Abdug'ani | 374
Ассалому алайкум! "Ҳуллат нима?" ва бу мақомга эришган кишилар деб кимларни айтади? Жавоб учун олдиндан Раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Имом Замаҳшарий “Ҳуллат деб ҳар бир ҳислатида сенга мувофиқ бўлган ҳамда ҳар бир тутумида сен билан бир хил иш қилган ёки сени уни у сени камчилигингни тўлдирадиган ёки ҳар бир ишингизда дахлдор бўладиган кишига айтилади” деганлар. Бир қавлда эса сирдош бўлган зотни бошқа бир қавлда қалби сендан ўзгани сиғдирмайдиган зотга айтилади дейилган. Буларнинг барчаси инсонни инсонга бўлган ҳуллатидир. Аллоҳ таолонинг бандага бўлган ҳуллати эса Унинг нусрати ва мадади бўлишдан иборат. (Фатҳул Борий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat