Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Суннатга хилоф туй

00:00 / 17.07.2011 | eski savollar | 893
Шайх хазрат,хозирги никох туйлар хакида сурамокчи эдим.Туй суннатга мувофик булса,оила иншааллох мустахкам булади. Хозирги туйларда,ресторанга йигилиб,келин куев столда утиришади,шариатга зид равишда,номахрам эркагу аеллар бир бирлари билан машшокнинг ашуласига раксга тушиб,кейин кечга якин уйда амру маъруф килишлари ачинарли холат. Шариатимизга нисбатан муносибат шуми! Сурамокчи нарсам шуки,шундай туйларга фарзандларини юборадиганлар хакида. Бир чеккада туриб,томоша килиб келадиде. Нима кибти,келинчакнинг синфдоши еки кариндоши булса,бор деб кизларини ясаб тузаб юборишади. Ахир шариатимизга хилоф ишни курганда уни тухтатиш керак,тухтатолмасангиз у ердан кетиш керак эмасми! Ана шундай ношаръий,суннатга зид туйларга юборадигон ота-оналар гунохкор булмайдиларми? Хеж булмаса юбормасалар яхшику!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Минг афсуски, сиз айтган ҳолатлар мавжуд. Аммо ҳамма ҳам ундай эмас. Сиз орзу қилаётган нарсани амалга ошираётганлар ҳам оз эмас. Бу каби ишлар аста-секин йўлга тушади. Авваллари 99% тўйлар сиз айтгандан ҳам бадтар ҳолда ўтар эди. тушунтириб бораверсак, иншааллоҳ, ҳаммаси йўлга тушиб кетади.

Топ рейтинг www.uz Openstat