Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳайз ҳолатида унутиб Қуръон оятларидан айтиб юбориш

10:34 / 23 июль | Moʻmina | 540
Ассалому алайкум! Менда бу холат жуда кўп такрорланади, бирор иш билан машғул пайтимда, юрган йўлимда ёдлаб келаётган сураларим ўз ўзидан тилимда айланаверади. Яъни хайз холатимда хам айтиб юбориб, 3-4 оят айтиб бўлганимдан кейин хайз холатида эканлигим ёдимга тушиб тўхтайман. Бундай холатда гунохкор бўлиб қолмаяпманми деб юрагим сиқилиб қоляпти?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қасддан қилсангиз гуноҳкор бўласиз. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ اللهَ تَجَاوَزَ لِأُمَّتِي مَا حَدَّثَتْ بِهِ أَنْفُسَهَا مَا لَمْ يَتَكَلَّمُوا أَوْ يَعْمَلُوا بِهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ менинг умматимдан, модомики, гапирмасалар ёки қилмасалар, кўнглидан ўтказганини кечиб юборди», дедилар».
Икки ҳадисни Имом Муслим ривоят қилган.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat