Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғўроб ичимлиги

21:54 / 18 июль | Nazarbek | 905
Ассалому алайкум! Ғўроб ичимлигини ичиш жоизми? Узум пишган пайтда (асосан Хусайни) шиша идишга яхшилаб жойлаб қуёш тегадиган жойда масалан уйнинг томига қуйиб то кейинги йилнинг баҳоригача сақланади. Баҳорда очиб иъстемол қилинади.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қуйидаги қоидага тушса ичиш жоиз эмас. 

حَرُمَ الْخَمْرُ، وَهِيَ النِّيءُ مِنْ مَاءِ عِنَبٍ غَلَا وَاشْتَدَّ وَقَذَفَ بِالزَّبَدِ، وَإِنْ قَلَّتْ، كَالطِّلَاءِ، وَهُوَ مَاءُ عِنَبٍ طُبِخَ فَذَهَبَ أَقَلُّ مِنْ ثُلُثَيْهِ، وَغَلِظَا نَجَاسَةً وَحُرْمَةُ الْخَمْرِ أَقْوَى، فَيَكْفُرُ مُسْتَحِلُّهَا فَقَطْ وَحَلَّ  وَخَلُّ الْخَمْرِ وَلَوْ بِعِلَاجٍ

Хамр ҳаромдир. У қайнатилмаган, хом ҳолатдаги узум сувининг бижғиб, кучайиб, кўпирганидир. Шунингдек, тило ҳам. У ҳам узум суви бўлиб, пиширилганда учдан иккисидан ози кетганидир. Иккиси ҳам нажосати ғализадир.

Хамрнинг ҳаромлиги кучлидир ва фақат уни ҳалол санагангина кофир бўлади. Хамр бирор муолажа билан сиркага айлантирилса, бу сирка ҳалол бўлади.

Энди «Мухтасари Виқоя»да келган матнларни шарҳ қилишга ўтайлик.

Хамр ҳаромдир. У қайнатилмаган, хом ҳолатдаги узум сувининг бижғиб, кучайиб, кўпирганидир. Шунингдек, тило ҳам. У ҳам узум суви бўлиб, пиширилганда учдан иккисидан ози кетганидир. Иккиси ҳам нажосати ғализадир.

Яъни хамр ва тило иккиси ҳам енгил нажосат эмас, оғир нажосатдир.

Тило – мусаллас бўлиб, у ҳаром бўлиши учун шакар солинмаган, бижғиб, кучайиб, кўпирган бўлиши шарт.

Хамрнинг ҳаромлиги Қуръон, Суннат ва умматнинг ижмоъси билан собит бўлган.

Аллоҳ таоло Моида сурасида:

 إِنَّمَا يُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَن يُوقِعَ بَيْنَكُمُ الْعَدَاوَةَ وَالْبَغْضَاء فِي الْخَمْرِ وَالْمَيْسِرِ وَيَصُدَّكُمْ عَن ذِكْرِ اللّهِ وَعَنِ الصَّلاَةِ فَهَلْ أَنتُم مُّنتَهُونَ۝  وَأَطِيعُواْ اللّهَ وَأَطِيعُواْ الرَّسُولَ وَاحْذَرُواْ فَإِن تَوَلَّيْتُمْ فَاعْلَمُواْ أَنَّمَا عَلَى رَسُولِنَا الْبَلاَغُ الْمُبِينُ۝ 

«Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва нафрат солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни истайдир. Энди тўхтарсизлар?! Аллоҳга итоат қилинг ва Расулга итоат қилинг ва ҳазир бўлинг! Агар юз ўгирсангиз, билингки, Расулимиз зиммасида очиқ-ойдин етказиш, холос», деган (91-92-оятлар).

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ كُلُّ مُسْكِرٍ خَمْرٌ، وَكُلُّ مُسْكِرٍ حَرَامٌ، وَمَنْ شَرِبَ الْخَمْرَ فِي الدُّنْيَا فَمَاتَ، وَهُوَ يُدْمِنُهَا لَمْ يَتُبْ، لَمْ يَشْرَبْهَا فِي الْآخِرَةِ  رَوَاهُ الْخَمْسَةُ

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир маст қилувчи хамрдир. Ҳар бир маст қилувчи ҳаромдир. Ким бу дунёда хамрни ичиб, уни тарк қилмай ўлиб кетса, тавба қилмаса, охиратда уни ичмас», дедилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

Хамрнинг ҳаромлиги кучлидир ва фақат уни ҳалол санагангина кофир бўлади. Хамр бирор муолажа билан сиркага айлантирилса, бу сирка ҳалол бўлади.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ إِذَا دُبِغَ الْإِهَابُ، فَقَدْ طَهُرَ  وَفِي رِوَايَةٍ أَيُّمَا إِهَابٍ دُبِغَ، فَقَدْ طَهُرَ  رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«У киши: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ошланмаган тери ошланса, батаҳқиқ, пок бўлади», деганларини эшитганман», деди».

Бошқа бир ривоятда:

«Қайси бир ошланмаган тери ошланса, батаҳқиқ, пок бўлур», дейилган.

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Демак, тери хоҳ у харом ўлган гўшти ҳалол ҳайвоннинг терисими ёки чўчқадан бошқа  гўшти ҳаром ҳайвонларнинг терисими, ошлаш билан пок бўлар экан. Хамрга ҳам ишлов бериб, сиркага айлантирилса, ўша сирка пок бўлади. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat